...

...


Симқуртлар ер юзидаги барча мамлакатларда учрайди. Уларнинг тур таркиби турли жойларда ҳар хил бўлади. Қарсилдоқ қўнғизларнинг личинкаси „симқурт“ деб аталади. Қарсилдоқ қўнғизларнинг 9 мингга яқин тури бўлиб, улардан 100 га яқини Ўзбекистонда учрайди. Уларнинг баъзи турлари қўнғизлик, личинкалик босқичида қишлайди ва генерацияси 2 —5 йилгача бўлади. Қўнғизлар тупроққа тухум қўяди, баъзи турлари юза қаватига, баъзилари 1,5 см чуқурликка жойлайди. Улар 130 дан 162 тагача тухум қўяди. Тухумини кўп йиллик ўтлар бор жойларга қўяди. Ўртача ҳарорат 22— 23°C бўлганда 17 — 19 кунда тухумдан личинка чиқади. Биринчи ёшдаги личинкалар тупроқ чириндиси билан озиқланади. Бу ёшда ўсимликларга зарар етказмайди. Аксарият, тупроқдаги личинкалар келаси йили пўст ташлаб, шу ёшдан ўсимликларга зарар етказа бошлайди. Тупроқ намлиги ошганда, улар юқорига чиқади, намлик камайса, тупроқнинг ярим метр ва ундан ҳам чуқурроғига кириб кетади.



Report Page