...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) қишлоқ жойларни ривожлантириш лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишга киришмоқда. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, Spot.uz нашри хабар берди.

ИТБ дастур доирасидаги ишларни амалга ошириш учун 157 та маҳаллани танлаб олган. Ушбу маҳаллалар Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 21 та туманида жойлашган:


Самарқандда — Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Оқдарё, Пахтачи, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманлари;

Қашқадарёда — Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши туманлари;

Сурхондарёда — Термиз, Бойсун, Шеробод, Ангор ва Музработ туманларида дастур доирасидаги ишлар амалга оширилади.


Мазкур ҳудудларда муҳандислик коммуникациялари – ички йўллар, сув қувурлари, электр тармоқлари ва бошқаларни янгилаш режалаштирилган. Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги ижтимоий, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳам таъмирланади.

Ушбу мақсадлар учун ИТБ 256 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ишлар якунига етгач, 623 минг нафар қишлоқ аҳолиси замонавий инфратузилма билан таъминланади.

Маблағ 2018 йилнинг сентябрь ойида келишилган ҳамкорлик стратегияси доирасида ажратилмоқда. Ўшанда банк Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар миқдорида кредит бериш мажбуриятини олган эди.

Хусусан, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш учун ИТБ маблағларини жалб этиш Президент қарорида кўзда тутилган. Лойиҳа дастлаб 2020 йилга мўлжалланган ва пандемия туфайли белгиланган вазифаларни ортга суришга тўғри келган эди.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page