...

...


Phytonomus variabilis Hbst

Фитономус Ўрта Осиёда беданинг жиддий зараркунандаларидан бири бўлиб, ҳар йили энг қимматли биринчи ўрим бадани жуда қаттиқ зарарлайди.

Фитономус жуда қаттиқ зарарлаган беда гулламайди.

Қўнғизнинг узунлиги (хартумчасидан ташқари) 5 — 7 мм келади, калласи узун найча шаклида олдига чўзилиб туради. Ёш қўнғизлар сарғиш-кулранг тусда, танасидаги тук ва таначалар ёйилган, қари қўнғизлар эса қорамтир-кулранг тусда бўлади.

Тухуми эллипссимин, узунлиги 0,5 — 0,65 мм ва эни 0,3 — 0,4 мм келади. Янги қўйилган тухумлари оч сариқ рангда бўлади.

Личинкасининг узунлиги 10 мм гача етади, оёқлари бўлмайди.

Фитинимус вояга етган қўнғиз ҳилатида совуқдан ҳимояланган жойларга кириб қишлайди. Кўпчилиги далада, тупроқнинг юза қаватида қолади. Қўнғизлар қисман дала атрофидаги бегона ўтларда ҳам яшайди. Қишлаётган жойидаги ҳарорат 12°С гача кўтарилганда уйғонади.

Фитономус эрта баҳордаёқ серҳаракат бўлиб қолади. Беда ўса бошлаши билан улар пояда озиқланади ва уни хартумчаси билан тешиб, уларнинг ичига тухум қўяди.

Ўрта Осиё шароитида ҳар бир урғочи қўнғиз кунига 2500 тагача тухум қўяди. Битта пояда кўпи билан 20 — 30 та тухум бўлади. Фитономус тухумининг кўпини беданинг ўса бишлаган пояси 10 —12 см га етмасдан олдин қўяди. Вояга етган қўнғизларнинг беда билан озиқланиши ҳосилга унча катта зарар етказмайди. Тухумдан чиққан личинкалар бедапоясининг учигача кўтарилиб, барглар қўлтиғига ҳамда поя учларидаги куртакларга ўтади ва уларни кемириб шикастлайди. Далада личинкалар кўпайиб кетганда беда бутунлай ўсмай қолади.

Фитономуснинг катта ёшлардаги личинкалари барглар қўлтиғидан ва учки куртаклардан баргларга ўтиб, улар билан изиқланади, баргнинг фақат деярли этини камиради. Шундан кайин далалардаги бада сарғая бишлайди, барглари қурийди, ёш личинкалар ўсиш нуқтасини кемириши сабабли ўсишдан тўхтаб, пояси қисқариб қолган беда ҳосили бутунлай нобуд бўлади.

Личинкалар беда баргларида тезда пилла ўраб, ғумбакка айланади. Фитономус личинкалари фақат беда билан озиқланади.

Ғумбакдан чиққан ёш личинкалар, қўнғизлар бирмунча вақт бедада озиқланиб, сўнгра иссиқ кунлар бошланиши билан тўкилган барглар остига, далалар чеккасидаги ўтларга, қамишзорлар ва ҳоказо жойларга яшириниб, ёзги уйқуга киради.


Ҳаво салқинлашганда қўнғизчалар вақтинча уйғониб, изиқлана бишлайди. Бу вақтда бада ҳисили кўпинча ўриб илинган бўлади, шунинг учун улар бишқа ўт ва экинларга, шу жумладан, ёш ғўза майсаларига ҳам ёпирилади. Улар ғўза майсаларининг поясини, уруғбарги ва дастлабки баргчаларини шикастлайди. Салқин давр тугагандан кейин такрор ёзги уйқуга киради.

Фитономус ҳароратга жуда сазгир бўлади. Қишда кунлар бириз исиб, тупроқ 12°С ва ундан кўприқ исиши билан қўнғизлар кўпинча уйғонади. Қишки уйқудан уйғонган урғочи қўнғизлар беда анғизига тухум қўя бишлайди.

Бедапояда анғиз бўлмаса, қўнғизлар бошқа қулай жойга учиб кетади.

Айрим зараркунандаларга, шу жумладан, фитономусга қарши вегетация бошланиши олдидан бедапоялар бороналанади ёки енгил дискаланади. Бундай дискаланиш натижасида қўнғизларнинг кўп қисми кунлар илиган вақтда қўйган тухумларининг бир қанчаси нобуд бўлади. Шу вақтда имконият бўлса, ерга фосфорли ўғит солиш мумкин. Уруғлик олинмайдиган бўлса, пиширмасдан тезда ўриб илиш карак. Беда ўз вақтида ўрилса, суғорилса, фитономус ёки бишқа зарарли ҳашоротлар кескин камаяди.

Мурожаат учун:

Телефон: +998903229622

Офис: +998955150070

Агроном маслаҳати: +998911339799




Report Page