...
AGROBLOGER
1). Уруғларни микроэлементлар эритмасида ивитиш усули.
Уруғларнинг униб чиқишини рағбатлантириш, ўсиш ва ривожланиш суръатини тезлаштириш учун улар микроэлементлар ва биологик фаол моддалар эритмаларида ивитилади. Уруғларни ивитиш зарурияти ва эритмаларнинг таркиби муайян экиннинг эҳтиёжи ва у экиладиган тупроқнинг турига боғлиқ бўлади.
2). Ўсиш стимуляторларидан фойдаланиш усули.
Ишлаб чиқаришда энг кўп қўлланиладиган ўсиш стимуляторларига гиббереллин, цитокинин, 2-хлорэтилфосфон кислотаси ҳосилалари (этефон, этрел), фузикокцин, таркибида кремний бўлган бирикмалар ва ҳоказо. Уларнинг таъсирида нимжон уруғларнинг униб чиқиши тезлашади, уруғларнинг униб чиқиш салмоғи ошади, ниш урган экинлар бақувват бўлади.
3). Барботаж усули.
Бу усул сувга солинган уруғларга кислород ёки ҳаво ёрдамида ишлов беришга асосланган. Барботаж жараёнида кислород ёки ҳаво билан тўйинган сувга солинган уруғлар тезроқ шишиб, уруғларнинг ниш уришини тўхтатиб турадиган ташқи қобиқ ингибиторларидан халос бўлади. Шу муносабат билан барботаж қилинган уруғларнинг униб чиқиш муддати анчайин қисқаради, бу ўз навбатида тез қуриб қолиш хусусиятига эга тупроқли ер майдонларида деҳқончилик қилганда муҳим аҳамият касб этади.
AGROBLOGER канали