...

...

AGROBLOGER

Италияда 4 июль куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб учдан бир қисми етиштириладиган ва сўнгги 70 йилдаги энг кучли қурғоқчиликдан азият чекаётган По дарёси атрофидаги ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Ҳукумат қарори қоғозбозликни қисқартириш ва зудлик билан чоралар кўриш, масалан, уйлар ҳамда корхоналар учун сув меъёрини белгилаш имконини беради.

По дарёси — Италиядаги энг узун дарё бўлиб, 650 км. дан узоқроқ масофани ташкил қилади. Бироқ, сув йўлининг кўп қисмлари қуриб қолган, фермерларнинг айтишича, оқим шу қадар заифки, денгиз суви чуқур сингиб, экинларни нобуд қилмоқда. Мамлакат фермерлар ассоциацияси етказилган зарарни уч миллиард евродан ортиқ деб баҳоламоқда.

Ҳукумат баёнотида айтилишича, фавқулодда чоралар По билан чегарадош ерлар ва шарқий Алп тоғлари сув ҳавзаларини қамраб олади.

Умуман олганда, фавқулодда ҳолат беш шимолий минтақа — Эмилия-Романья, Фриули-Венеция-Жулия, Ломбардия, Пьемонт ва Венетода амал қилади. Ҳукумат муаммони ҳал этиш учун 36,5 миллион евро ажратди.

Италия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Бош вазир Марио Драги қурғоқчиликка қарши чораларни мувофиқлаштириш учун комиссариат тайинлаш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда, бу ҳукуматнинг коронавирус инқирозини назорат қилиш учун комиссариат шакллантиргани каби чорадир.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page