Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ўзининг ер ости ва ер усти хом ашё захиралари, ўсимлик дунёси, тарихий ва сайёҳлик маскан…

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ўзининг ер ости ва ер усти хом ашё захиралари, ўсимлик дунёси, тарихий ва сайёҳлик маскан…



 

Туманнинг тоғ ва тоғолди ҳудудлари бетакрор табиати, сўлим гўшалари, хусусан, — «Зовбоши» ҳудуди экотуризмни, «Омонхона», «Хўжамайхона» каби шифобахш ер ости сувлари тиббиёт туризмини ривожлантиришда кенг имкониятлар эшигини очади.

 


Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Омонхона булоғи шифобахшлиги билан аллақачон машҳур бўлиб улгурган. Бу сувнинг ўт пуфаги, жигар ва бошқа ички органларни ювиб, дарддан фориғ этишда замонавий тиббиётда қўлланиладиган гемодездан бир неча баробар афзаллиги аниқланган.


 

Мутахассисларнинг фикрича, тоғ бағридан сизиб чиқаётган булоқ суви таркибида кремний кислотаси, темир, алюмин каби инсон организми учун кўплаб фойдали элементлар мавжуд

 


Одамларга шифо улашаётган тоғ бағрида табиатнинг яна бир тилсими — ғаройиб ғор ҳам бор. Булоқдан унча узоқ бўлмаган баландликда жойлашган ушбу ғорни маҳаллий аҳоли «Омонхона совутгичи», деб атайди. Ғор туйнугидан одам танаси бироз сиқилиб ўтади.

Уч метрча чуқурликдаги ғор ичкариси кенг, худди хонани эслатади. Шу ерлик одамларнинг айтишича, ер қисми майда тоғ тошларидан иборат бу хона ёз чилласида 5-6, қишда 20 даражагача илиқ бўлади. Шу боис, кўп асрлардан буён теварак-атроф одамлари сариёғни шу ғорда сақлашга одатланган.

Мабодо, ёз чилласида салқин ва баҳаво ғорга тушилса, кўнгил суст кетиб, маҳаллий аҳоли томонидан қўйилган сариёғдан бир чимдим бўлса-да, олиб чиқишга уринмаслик керак. Акс ҳолда, ғор туйнуги кутилмаганда торайиб, ташқарига чиқишга йўл қўймаслиги эҳтимолдан холи эмас. Ҳар қалай, омонхоналиклар ўтмишдан қолган бу ривоятга ҳозир ҳам қатъий амал қилиб келади.


Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг!

👇 👇 👇

t.me/ecopartysurxon



Report Page