...

...

@AGROBLOGER

Тахминий ҳисобга кўра, ўзбек пахтаси таннархида умумий қийматнинг 10-12 фоизи қўшилган қиймат солиғини ташкил этади.

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг айтишича, 1 тоннаси 4 миллион сўмдан харид қилинаётган пахтанинг таннархи 3 миллион 650 минг сўм атрофида қийматланади.

«Молия вазирлиги таклиф лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, фермердан пахтани харид қилиш нархи 4400 ёки 4500 сўм бўлиши мумкин. Шунда пахта харидида ҚҚС жорий этилиши фермерга зиён қилмайди. Унинг даромадлилиги пасаймайди», — дейди у.

Ҳукумат пахта харид нархида 10-12 фоизли оширилган қийматни махсус жамғарма маблағлари орқали қопланишини билдирмоқда.

Таъкидланишича, жорий пахта мавсумида харид учун 200 миллиард сўм қўшимча маблағлар ажратилади. 

«Бу ўз навбатида тўқимачилик корхоналари томонидан қопланиши кутилмоқда. Занжир пайдо бўлса, енгил саноатда рақобат кучаяди ва товар таннархи туша бошлайди. Корхоналарнинг даромадлилиги ошиб, тушумлар кўпайиши керак», — дейди Молия вазири ўринбосари Султонов.


Manba: kun.uz

@AGROBLOGER

Report Page