...

...


Ушбу мақолада қишлоқ ҳўжалик экинларининг кемирувчи зараркунандаларидан бири бўлган ғовакловчи пашшаларнинг энтомофагларини турлари ҳақида ёритилган. Шунингдек, чет элдан интродукция қилинган 2 тур энтомофаглар Digliphus isae ва Dacnusa siberica турлари ушбу зараркунандага қарши синалган.

Минтақамизнинг иқлим шароити сабзавот агробиоценозда кўплаб зараркунандаларни ривожланиши учун қулай имконият яратади. Тез суръатда кўпайиб бораётган аҳолини етарли озиқ-овқат билан таъминлашда зараркунандаларга қарши кимёвий курашиш усули етакчилик қилмоқда. Бунинг натижасида кўплаб миқдорда ҳосил сақланиб қолаётган бўлсада, биоценоздаги энтомофагларга салбий таъсир ҳаммага маълумдир. Ғовакловчи пашшаларнинг табиатда 30 га яқин энтомофагларининг турлари мавжуд бўлиб, уларнинг деярли барчаси ҳашоратлар синфининг Hymenoptera туркумига мансубдир. Ғовакловчи пашшаларга қарши биологик усул АҚШ, Германия, Швеция, Голландия, Белгия ва Англия давлатларида кенг қўлланилмоқда. Бу давлатларда Digliphus isae, Opius pallipes, Dacnusa siberica ва Chrysocharis Parksi турларининг нархи бошқа зараркунанда энтомофагларига нисбатан бироз қимматроқ. Dacnusaни liriomyza авлодига мансуб зараркунандаларга қарши курашишда гектарига 10-20 мингтадан чиқариш яхши натижа беради. Улар бутун мавсум давомида ғовак ҳосил қилувчи пашшалар сонини назорат қилиб туради [73; 26-34-б.].Digliphus isae (Diglyphus isaea Walker.) Hymenoptera туркуми Chalcidoidea оиласига мансуб эктопаразит. Ушбу паразит ғовакловчи пашшалар  ва айрим тангақанотлилар қуртчаларида паразитлик қилади. Паразит ари кўринишидаги ҳашарот бўлиб, катталиги 2 мм, ранги қора яшил темирсимон товланувчи. Тухум қўйишдан олдин баргдаги 2-3 ёшдаги барг ғовакловчи пашша қуртчасини чақиб фалажлайди ва тухумини ўша қурт ёнига баргнинг устки қисмига қўяди. Тухумлари цилиндирсимон 0,1-0,3 мм. Битта урғочи паразит умри давомида 50-60 тагача тухум қўяди(1-расм). 

1-расм. Digliphus isae имагоси

Тухуми юмалоқ цилиндирсимон, ялтироқ. Паразит тухумидан ҳароратга қараб 5-6 соат давомида қичик қуртча чиқиб, барг юза қаватини тешиб, зарарланган қурт ичига киради. Diglyphus isaea паразити ғовакловчи пашшаларнинг 10 дан ортиқ турини зарарлайди. Асосан сабзавот ва полиз экинларида учровчи ғовакловчи пашшаларда самарали паразитлик қилади. Паразит зараркунанда қурти билан озиқланиб уч ёшни ўтайди ва ғумбакланиб сўнгра барг ичидан учиб чиқади.

Diglyphus isaea қуртчалари озиқланиб бўлгандан сўнг ғовак ичида ғумбакка айланади. Ғумбаклик даври ҳароратга қараб 6-9 кун давомида ривожланади. Ушбу паразитнинг ривожланиши учун оптимал ҳаво ҳарорати +25-30С, нисбий ҳаво намлиги 40- 60% қулай ҳисобланади. Ғумбакдан учиб чиққан етук зотнинг биологик фаоллиги учун 2- 3 хавфта керак бўлади ва улар жуфтлашиб, ғовакловчи пашшаларнинг қуртларини зарарлай бошлайди.


2-расм. Dacnusa sibirica - Dacnusa siberica Tel

Dacnusa sibirica Tel. паразити Hymenoptera туркуми Braconidae оиласига мансуб. Яшаш шакли эндопаразит. Етук ёшдагиси ранги қора катталиги 3-4 мм. Европада унинг 70 га яқин тури учрайди(2-расм). Айрим истиқболли турлари Европа, Россия ва бошқа мамлакатларда кўпайтирилиб, қишлоқ ҳўжалигида етиштирилаётган экинлардаги ғовакловчи пашшаларга қарши қўлланилади. Уларни кўпайтириш технологияси Diglyphus isae тури билан иссиқхоналарда амалга оширилади. Етук ёшдаги урғочи тухумларини ғовакловчи пашшаларнинг личинкаларига тўғридан тўғри битта личинкага биттадан қўяди.

Паразит кўпроқ 1-2 ёшдаги ғовакловчи пашшаларнинг қуртчаларини зарарлайди.  

Паразитнинг ривожланиши учун оптимал ҳарорат +22-24оС етарли ҳисобланади. Бир авлодининг ривожланиши учун юқоридаги ҳароратда 15-16 кунни ташкил этади. Етук ёшдаги имаго 6-7 кун яшайди. Бир кунда хўжайин сонига қараб 10-12 тагача, умри мобайнида урғочи имаго 90-95 донагача тухум қўяди. Баъзида Dacnusa s. паразитининг етук ёшдагилари билан Aphidius (ўсимлик битлари паразитлари) паразити билан адаштиришимиз мумкин чунки улар ташқи томондан жуда ўхшайди. 

Diglyphus isaea ва Dacnusa siberica паразит турлари табиатда доимо бирга ҳаёт кечиришади. Чунки уларнинг хўжайини битта турдаги зараркунандалардир. Бунда Dacnusa siberica паразитининг хиссаси камроқ. Diglyphus isaea серпуштлилиги ва харакатчанлиги туфайли тез урчийди.

Ушбу паразит турлари Россиядан Ўзбекистонга илмий мақсадда олиб келиниб бир гуруҳ олимлар томонидан ТошДАУ Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмийтадқиқот марказида энтомофагларнинг биологик кўрсаткичлари ўрганилган.

Тадқиқотларимизни АҚХАИ биолабораториясида помидор экинида ғовакловчи пашшаларга қарши қўллаш ва улар самарадорлигини аниқлаш бўйича давом эттирдик. Тадқиқот материалларига иссиқхона агробиоценозда учровчи ғовакловчи пашша ва уларнинг паразит турлари. Тажриба давомида микроскоплардан: МБС-2; МБИ-3; термостат MEMMERT ва бошқа асбоб ускуналардан фойдаланилди.

Ғовакловчи пашшаларни зарарини аниқлашда ўсимлик барглари синчиклаб текширилди. Ҳисоблар шахмат усулида 1 м 2 да 4та ўсимлик жами 100 ўсимликда олиб борилди. Фитофаглар ва энтомофаглар сонини аниқлашда В.А.Шапиpo [41; 64-б.] услуби бўйича олиб борилди. 2012 йил интродукция қилинган паразитлар Digliphus isae ва Dacnusa sibirica паразитларини қишловдан чиқиши ва зараркунандаларни зарарлаш даражасини кузатиш бўйича кузатувлар олиб борилди. Биолабораторияда ушбу паразитларни лаборатория авлодларидан 100 дона ажратиб олинди, яъни Diglyphus isaea 50 дона ва Dacnusa siberica эса 50 дона. Ажратиб олинган паразитлар эркак ва урғочиларининг нисбати 35/65 ни ташкил этди. Ушбу паразитлар доимо бирга ривожланганлиги учун уларни зараркунандаларга нисбатан бирга қўлланилди. Бунда тажриба олиб борилаётган иссиқхона ҳаво ҳарорати +20-250С, ҳамда ҳавонинг нисбий намлиги 60-65% ни ташкил қилди(3-расм).

3-расм.Diglyphus isaea ва Dacnusa sibericaнинг L. sativa турида ривожланиши (АҚХАИ
лаборатория тажрибалари 2021-2022йй)

Энтомофагларнинг ривожланишини кузатиш тажрибанинг 8-кунидан бошлаб олиб борилди. Шу билан бирга зараркунандалар сони ҳам ҳисоб қилиб борилди. Кузатувлар жами 42 кун давом этди. Иссиқхонада зараркунанда ва унинг паразитларининг ривожланиши учун қулай шароитда яратилди. Тажриба бошида помидор ўсимлиги бир дона баргида ғовакловчи пашшалар личинкаларининг сони ўртача 3,6 донани ташкил этди. 7-кунда паразитлар бир нечта ғовакловчи пашшаларнинг личинкаларини зарарлаган бўлиб, улар ҳаракатсиз эди. 14-кунда паразит турларининг ортиши аниқланди унда Dacnusa siberica паразитининг сони битта баргда 1,1 донани ташкил этди, Diglyphus isaea турида эса ушбу кўрсатгич бир оз кўпроқ бўлиб, 2,6 донани ташкил этди. 21-кунда эса паразитлар сони битта баргда 1,4 ва 3,1 донани ташкил этди, 28-кунда эса 2,1 ва 3,8 донагача ортди, 35-кунда эса 3,2 ва 4,5 ни ташкил этди. Кузатувнинг охирги кунлари паразитлар сони ортиб кетди ва натижада зараркунандалар сони битта ўсимликда 0,8-1,1 донагача бўлди. 42-кунда паразитлар 3,8 ва 6,2 донани ташкил этди. Демак икки паразит турларининг бир бирига нисбатан битта хўжайинда ҳар ҳил бўлиши ушбу паразитларнинг пуштдорлиги ва улар ҳаракатчанлиги турлича бўлишини кўрсатди. Шу билан бирга уларнинг ривожланиши учун қулай шароит керак бўлишини тақозо этади.


1. Isashova, U. A. (2020). Leaf Miner Flies and Measures of Fighting Against Them. Solid State Technology, 63(4), 244-249.

2. Sulaymonov, B. A., Isashova, U. A., Rakhmanova, M. K., Parpiyeva, M. Q., & Rasulov, U. S. (2019). Systematic analysis of the dominant types of entomophages in fruit orchards. Indonesian Journal of Innovation Studies, 8.

3. Anorbayev, A. R., Isashova, U. А., Rakhmonova, М. K., & Jumayeva, A. N. (2019). Development and Harm of Liriomyza Sativa Blanchard leaf--mining Flies. Indonesian Journal of Innovation Studies, 8.

4. Другова Е.В., Злобин В.В. «Томатный листовой минер требует внимания» Защ и Карантин растение. 2003 № 3, стр.36.

5. Ущеков А.Т. «Пасленовый минер и его паразиты» Москва. Защ и карантин растение. 1999 г. № 11 – стр.7.

6. Minkenberg Oscar, Helderman C.A. “Effects of temperature on the life history of L.bryoniae (Agromyzidae, Diptera) on tomato”. \\ J. Econ. Entomol. 1990 – 83, № 1 – р 117. реф.жур.Биология 1991 № 11.

7. Spenser K.A. 1973 a. “Diptera, Agromizidae – Handbook for the Inentificftion of British Insects”. 10 (5g): 1-136.

8. Abe Y. & Kawahara T. (2001). Coexistence of the vegetable leafminer; Liriomyza sativae(Diptera: Agromyzidae), with L. trifolii and L. bryoniae on commercially growntomato plants. Applied Entomology and Zoology 36: 277 - 281

Report Page