...

...


Касаллик ва зараркунандаларга карши курашиш чоралари:

Бодомнинг асосий зараркунандаларидан бири- шафтоли еки бодом бити бўлиб, дарахтнинг тана, новда ва барглари ширасини суради, натижада дарахт нимжонланади, барги бужмаяди, хосили пасаяди, ёш кўчатлар ва новдалар нобуд бўлиш даражасигача ётиб боради. Бодомнинг асосий касалликлари - клястероспориоз (замбуругли, тешикли догланиш касаллиги) - бунда дарахтнинг куртаги, барги, гули, шохи ва новдаларини зарарлайди. Касаллик дарахт хосилини камайтиради, мева сифатини пасайтиради. Бахорда баргларда думалоқ доғлар ва тешикчалар пайдо булади. Хосилда кунгир тусли шишлар пайдо бўлиб, елим оқиб чиқа бошлайди, куртаклар қурий бошлайди. Новдаларнинг пустлоги ёрилиб елим чиқаради, гуллари ва довчалари тукилиб кетади.

Ун шудринг касаллигида новдаларнинг уч қисмида, баргларида оқ унсимон губор пайдо булади, натижада новдалар мева беришдан, барглар эса ривождан колади. Касаллик ёш новдаларда кишлайди ва апрел ойларидан бошлаб ривожлана бошлайди.

«Барг куйиш» касаллиги бодом баргларида қизғиш доғлар пайдо қилади, улар барвақт тукила бошлайди, «барглар куйиши» ва ун шудринг хисобланади.

Зараркунандаларга қарши эрта бахорда, куртаклар бўртишидан олдин ВИ БИ-58 билан (10 л сувга 25 мл қўшиб) пуркалади. Дарахтларнинг тана ва новдалари ВИНФОС(100 л сувга 250 мл) билан ишлов берилади.

Касалликларга қарши бордо суюқлигининг 1,0%-ли эритмаси (гетарига 10-15 кг), ёки ВИНТОПАЗнинг 0,03% ли эритмаси (гектарига 300 мл) пуркалади. Ун шудрингга қарши коллоидли ёки дисперсли олтингугуртнинг 1% ли концентрацияси (10 л сувга 80-100 г) билан ишлов берилса яхши натижа беради.

Агротехник чора- тадбирлардан- боғ қатор оралари шудгор қилинади, дарахтлар атрофи юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади, қуриган, шикастланган, зарарланган шох-шаббалар кесилиб куйдирилади, дарахт танаси (штамб) оқартирилади. 

Report Page