...

...


Ўғитлаш:

Ўғитлаш миқдори ва вақти дарахтнинг ёшига, тупроқ унумдорлигига ва бошқа факторларга боғлик бўлади. Мўл хосил етиштириш мақсадида бодомзорларга чириган гунгга минерал уғитлардан кўшиб солинса яхши натижа беради. Кўчатларнинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун 4-5 ешгача хар бир кўчат (дарахт) ҳисобига 4-6 кг.дан органик ўғит ва 60- 80 г аммофос ўғити солиш тавсия қилинади. Суст ривожланаетган ёш ниҳолларга хар 1 кв. м. ҳисобига 4-5 г соф фосфор, 2-3 г соф калий ва 4-5 кг-дан органик ўғит солиш лозимдир. Агарда органо-минерал ўғитлар биргаликда солинса, озуклантириш миқдори 1,5-2 баробарга қисқартирилади. Беш ёшдан катта боғларга минерал ўғитлар хар йили гектарига 120 кг азот, 90 кг фосфор ва 40-60 кг калий ва 20-30 т чириган гунг (2-3 йилда бир марта) ҳисобидан 30-40 см чуқурликда берилади. Органик, фосфор ва калий ўғитлари кузда ерни шудгорлашдан олдин- октябр- ноябр ойларида берилса, азотли ўғитлардан учдан бир қисми кузда, қолган қисми эса эрта бахорда ва езда, лалмикор ерларда март-апрел ойлари, суғориладиган ерларда эса мартапрел ва июн ойларида 12-14 см чуқурликда солинади.

Лалмикор ерларда ўғитларни ўз вақтида солиш муҳим аҳамиятга эга. Ёш боғлар экишдан олдин етарли миқдорда органик ва минерал ўғитлар билан таъминланган бўлса, 2-3 йил давомида ўғит солинмаса, ёки ўғит меъерининг 2/1 қисми солинса ҳам бўлади, чунки ортиқча солинган ўғитлар ёш дарахтларни говлатиб юборади ва дарахтларга шакл беришда бирмунча қийинчилик туғдиради.


Report Page