...

...


Шакл бериш:

Бириинчи 2-3 йил давомида бодом дарахтининг шох-шаббаларига узгарувчан лидер ёки пирамида шаклида, кўп шохловчи навларга эса очиқ косасимон холатда шакл берилади. Шакл беришда марказий лидер новда ва шохчалар ўртасидаги ўзаро тобе мутаносиблик сақланиши лозим. Дастлабки асосий шох кўчат илдиз бугинидан 60-70 см баландликда, кейингилари эса - хар 20-30 см ораликда 90-120 градус бурчак остида спирал шаклда қолдирилиб қирқилади.

Ёш дарахтлар шох-шаббасининг ичкари томонидан усиб чиққан ортиқча новдалари аста-секин олиб ташланади.

Еш мевали дарахтларнинг новдаларини 3-4 йил жуда қисқартириб кесилиши тавсия қилинмайди, чунки бу холат уларнинг ўсишини ке скин кучайтириб юборади ва хосилга киришини кечиктиради.

Хосилга кирган боғларда кесиш ишлари шикастланган, қуриган, зарарланган шохла- рини қирқиб сийраклаштириб боришдан иборат булади. Суст ўсувчи ва кам хосил берувчи 30-35 ва ундан катта ёшдаги боғларда ёшартириш ишларини олиб бориш лозим, яъни эрта бахорда (феврал-март) дарахтларнинг 2-4 яшар шохларини қисман кемтикланади ва уйқуда ётган куртаклардан янги новдалар ўсиб чиқиши таъминланади. Булар ҳисобига қариган дарахтларнинг шоҳ-шаббалари тикланиб, яна бир неча йил хосил беришини таъминлайди.

Пайванд қилинмай ўтказилган кўчатларни, хамда ёввойи бодом дарахтларини сифатли навлар билан жойида пайвандлаш ҳам мумкин. Бунда 5-6 ешли дарахтлар тезда ўсиб турган ёки уйғонмаган куртак билан танасига ёки илдиз бўйнига пайванд қилинади. Кўчатлар шохлаб кетган бўлса, пайвандуст унинг асосий шохига уланади ва ортиқча шохлар эса кесиб ташланади. Тагидан ўсиб чиққан бачки новдалари бутаб турилади. Меъёрида парваришланган дарахтлар 2-3 йилдаёк ҳосилга кириши мумкин.



Report Page