...

...


Бодом кучатларини жойлаштириш ва экиш:

Бодом ўсимлигининг характерли хусусияти - жуда эрта гуллаши. Шунинг учун тупроқ ва иқлим шароитлари ўзгарувчан шароитларда бодомнинг генератив органларига кўпинча баҳорги қора совуқлар катта зарар етказади. Шуларни инобатга олган холда янги бодомзорлар ташқил этиш мақсадида, тоғолди ён бағирликларидан ҳаво яхши алмашиб турадиган, савуқ ҳаво қамалиб қолмайдиган жойлар ажратилиши мақсадга мувофиқдир.

Бодом ўсимлигининг еруғликка ўта талабчанлигини инобатга олган холда, экиладиган навнинг хусусиятларига, тупроқ- иқлим шароитларига қараб лалмикор ерларда - 6х6, 6х5 м, жанубий енбағирликларда 5х5 м ораликда, суғориладиган текис ерларда эса - 8х8, 8х6 м ораликда жойлаштирилади.

Бодом учун энг яхши тупроқ, таркибида охаги бўлмаган, сувни яхши ўтказадиган кумоқ ва буз тупроқлар ҳисобланади. Бодом кам унум, қуруқ тупроқларда хам ўсиши мумкин, лекин бундай тупроқларда юқори агротехника тадбирларини қўллаш лозим бўлади. Ерларга хайдашдан 1-2 ой олдин органик ва минерал ўғитлар солинади. Бунда тупроқ шароитига қараб гектарига 25-30 т чириган гунгга 300-350 кг фосфорли угит аралаштириб солинади ва ер 50-60 см-гача чуқурликда хайдалади, паст-баланд жойлар текисланади. Шагалли қатлам, ер бетига яқин бўлса, ер шу қатламга етар-етмас хайдалади. Дарахтларнинг четдан чангланишини таъминлаш мақсадида хар бир майдонга камида 2-3 хил нав экиш лозим. Кўчатлар 60х60 см.лик чуқурчаларга экилади. Кўчат экканда илдиз бугими ер сатхи билан баробар бўлиши лозим. Бордию илдиз бугими чуқурроқ жойлашса, кўчатларнинг ўсиши сусаяди, ер сатхидан баланроқ жойлашса, кўчатлар қуриб қолиши мумкин. Кўчат экишда тупроқнинг намлигидан қатъий назар хар бир тупга 1-2 челак сув билан суғорилса яхши натижа беради.

Террасаланган лалмикор енбагирликларда намни кўпроқ сақлаш мақсадида қатор оралари ва дарахт атрофини тез-тез юмшатиб турилади, похол, сомон ва бошка усимликлар колдикларидан мулчалар ҳосил қилинади.

Ёш кўчатларнинг парвариши асосан cуғоришдан иборат бўлиб, ўсиш даврида камида 6-8 маротаба суғорилади. Апрел, май, июн ва сентябр ойларида камида бир маротиба, июл, август ойларида эса икки-уч маротаба суғориш тавсия қилинади. Кумоқ-шагалли ерларда экилган ниҳоллар нисбаттан купроқ суғорилишни талаб эитади. Кўчатлар атрофи хар бир суғориш ёки қаттиқ еғингарчиликдан сўнг юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Ёз пайтлари сув камчил бўладиган худудларда қишда 1-2 яхоб суви бериш хам тавсия қилинади. Бундай муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лалмикор ерларда катта ахамиятга эгадир.

Дарахтлар хосилга қиргандан кейин суғориш миқдори тўрт мартагача қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, хосил териб олингандан сўнг ва қишда бир мартадан суғорилади. Бу холда дарахтлар усув даври бироз чўзилади ва бодомнинг кўкламда бироз бўлсада кечроқ гуллашини таъминлайди.

Лалмикор ерларда асосий эътибор тупроқда кўпроқ нам йигиш ва сақлашга, бегона утлардан холи бўлишига каратилиб, еғингарчиликлардан сўнг тупроқ доимо юмшатилиб турилади, куз ва эрта бахорда қатор оралиги хайдалади, кўчат атрофи чопилади.

Биринчи беш йилда дарахт қатор ораларини 40-50 см, хосилга қиргандан сўнг эса 25 см гача чуқурликда хайдаш лозим.


Report Page