...

...



Кўчатзор барпо қилиш учун суғориладиган, текис ер ажратилиб, кузда гектарига 20-25 тонна чириган гўнг ва 150-180 кг фосфорли ўғит солиниб 45-50 см.гача чуқурликда хайдалади, 15-18 см культивация қилиниб борона қилинади. Оралиги 70 см бўлган эгатларга 6-8 см чуқурликда ва 8-12 см масофида уруғлар қадалади. Об- хаво шароитига қараб усиш даврида 8-12 марта суғорилади. Кўчат қатор оралиғи ҳар бир суғоришдан кейин юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади.

Пайвандлаш олдидан кучатзор албатта суғорилади ва танаси пастки бачки новдалардан тозалананади. Бодом июлнинг учинчи декада сидан сентябрнинг биринчи декадасигача, мевачиликда кулланадиган оддий «Т»- усулида уланади (расм 12). Икки хафтадан сўнг пайванднинг тутган ёки тутмаган миқдори аниқланади ва тутмай қолганлари бодомнинг пайвандостга олдин уланган ўша нав куртаги билан қайтадан пайвандланади. Кузда пайванд боғлами бир оз бўшатиб кўйилади ва қиш давомида боғланма олиб ташланмайди.

Келгуси йил эрта баҳорида кўчатнинг пайванд қилинган жойидан тепа қисми батамом кесиб ташланади. Тутмай қолган пайвандлар ўрнига янги ўсиб чиққан куртакларни қайта пайванд қилиш мумкин бўлади.

Келгуси йилнинг эрта бахорида боғлам олиб ташланади. Кўчат тез ўсиши ва пайванд яхши тутиши учун кўчатларни ўз вақтида ва сифатли парваришлаш лозим. Кўчатларнинг ўсиш даврида гектарига 90 кг азотли, 60 кг фосфорли ва 20 кг калий ҳисобида ўғит солинади. Куртакларнинг тўғри ва ёш новдаларнинг тез ўсишини таъминлаш учун еввойи шохларни ўз вақтида бутаб туриш лозим. Яхши парвариш қилинган ниҳолларни бўйи кузга бориб 1-1,5 метрга етади, усув даврини яхши тугаллайди.

Бахорда экиш учун уруг страти- фи кация килинади, яъни пучогининг калин- юп калигига караб 1- 1,5 ой мобайнида кумланади. Экиш микдори гектарига 300- 350 кг.


Ушбу тавсиялар “Марказий Осиёда “In situ/Оn farm шароитида агробиохилмаҳилликни сақлаш ва ундан фойдаланиш (мевали турлар ва уларнинг ёввойи аждодлари)” регионал лойиҳаси натижалари бўйича ишлаб чиқилган. Лойиҳа Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонда амалга оширилмоқда ва Бирлашган Миллатлар ташкилотининг атроф-муҳитни муҳофазалаш дастури (UNEP) кўмагида Глобал Экологик Фонди (GEF) орқали молиялаштирилиб, Bioversity Internationalда мувофиқлаштирилади.

Ушбу тавсиялар қ.х.ф.д., профессор Кайимов А.К. умумий таҳрири остида Р.Р.Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот Институти илмий ходими қ.х.ф.н. Абдурасулов А.А. томонидан тузилган. Бундан тоғолди ва тоғли ерларда бодом плантацияларини боғ типида барпо этишда ўрмон хўжалиги ходимлари, фермерлар ва ижарачилар амалий кўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.

Report Page