...

...

FERMER

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Khantex group” масъулияти чекланган жамияти томонидан ғўзани ер остидан суғориш амалиёти муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бунинг учун оз эмас, кўп эмас, нақд беш йил вақт керак бўлди.

— Суғориш тизимининг ер остидаги фаолияти муддати беш йил бўлгани боис шунча вақт давомида синов амалиётини ўташга тўғри келди, — дейди жамият ходими Қаҳрамонжон Хонкелдиев. —Тажриба давомида Исроил давлатининг «Нетафим» компанияси вакиллари ҳам иштирок этдилар. Натижа биз ўйлагандан ҳам аъло даражада! Мисол учун, экин эгат юзасидан сув ичмагани боис бегона ўтларнинг ривожланиши кузатилмади. Қолаверса, агротехник қоидаларига асосан ишлов беришда муаммоларга дуч келмадик. Бегона ўтлардан тозалаш, ўғитлаш, суғориш учун сарфланадиган харажат иқтисод қилиб қолинди.

Ушбу амалиётда суғориш тизими 35-40 см ер остига жойлаштирилди. Бунинг натижасида сув уч баробарга тежаб қолинди ва қурғоқчиликнинг олди олинди. Энг муҳими, пахта ҳосилдорлиги 20 центнерга ошди. 33 гектар майдонда яхши натижа берган тажриба келгуси йилдан бошлаб туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам қўлланилиши режалаштирилган.


Саминжон ҲУСАНОВ, xs.uz

FERMER канали

Report Page