...

...

@Jizzax

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 1 июль куни маст фуқаро танишининг бошига челак билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.


Хабарга кўра, 1 июль куни соат 18:30 ларда Ғаллаорол туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи К.М. спиртли ичимлик таъсирида фуқаро К.О. билан бирга битта уйда яшаб келиб, у билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида шу ерда турган темир челак билан К.О.нинг боши тепа қисмига бир неча маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган. К.О. олган тан жароҳати билан ҳушини йўқотиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.


Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page