...

...

FERMER

Сифатли тери нафақат харидорлар, балки ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам доимо қадрланиб келинган. Терини ишлаб чиқариш жараёни уч босқичдан, яъни терини тайёрлаш, ошлаш ва унга ишлов беришдан иборат.

Мамлакатимизда ҳозирги кунда сур қўйларнинг Бухоро, Сурхондарё, Қорақалпоқ қаби 3 зот тури мавжуд. Ички ва ташқи бозорида катта талаб ва эҳтиёжга молиги қорақалпоқ суридир. Ушбу сур қўйлардан олинадиган қоракўл терилари рангининг текислиги, жозибадорлиги, рангининг кучли ифодаланиши, гулларининг юқори сифатлилиги билан ажралиб туради.

Қорақалпоқ сур қўйларининг 1958 йилдан бери 6 хил нави яратилган бўлиб, “Шамчироқгул”, “Пўлатсур”, “Ўрикгул”, “Қамбар”, “Шабдар” ҳамда “Чақир” турларидан иборат. Ушбу топилган навлари билан ихтирочи Йўлдош Жуманиёзов 1980-1982 йиллардан бери турли халқаро кўргазмаларда қатнашган.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “Merendera” масъулияти чекланган жамиятида ҳозирда 400 дан ортиқ қўйлар боқилади ва йилига 300 дан ортиқ тери маҳсулотини етказиб беради. Бугунги кунда мазкур МЧЖдан халқимизга сифатли тери маҳсулоти билан бирга арзон ва ишончли гўшт маҳсулоти тақдим қилинади.

Сурлардан олинган териларга Бухоро вилоятидаги терини қайта ишлаш корхонасида ишлов берилади. Шундан сўнг қайта ишланган тери маҳаллий ёки хорижий талабгорлар билан тузилган ўзаро шартномалар асосида сотилади. Қорақалпоқ сури азалдан дунё бозорида юқори баҳоланиб келинган. Унинг ранги, сифати доим талабгорликни оширган. Терилар сифати ҳамда рангига қараб 50 доллардан 500 долларгача нархда сотилади. Қўй терисидан нимча ва телпак тикилади.


ЎзА

FERMER канали

Report Page