....
Тангача канотлилар ёки капалаклар (Lepidoptera) туркумига, тунламлар (Noctuidae) оиласига мансуб булиб, 34 та оилага мансуб купгина маданий экинлар, шу жумладан, юзлаб турдаги ўсимликлар, униб чикаётган ғўза, беда, маккажўхори, ғалла, мойли ўсимликлар, қанд лавлаги ва полиз экинлари, шунингдек, қуйпечак, шўра ва олабуталарни, ёш ниҳоллар илдизи ёки илдиз бўғзи яқинидаги пояларни кемиради, баъзан майсанинг ер устки қисмини, яъни ёш баргларини шикастлайди.
Бу зараркунандалар республикамиз вилоятларидан ташқари бизга қўшни бўлган бошқа давлатларда ҳам кенг тарқалган. Айниқса, суғориладиган пахтачилик хўжаликларида ўсимликларнинг ер ости қисмини зарарловчи тунламлар келтирадиган зарар 92% гача етиши кузатилган.
Кузги тунлам авлодларининг чидамлилиги ғўза тунламига нисбатан катта фарқ қилади. Бунда унинг биринчи авлоди энг кўп учраса, кейинги авлодларнинг чидамлилиги пасайиб боради ва кузга бориб эса чидамлилиги секин-аста ортиб бориб, сўнг қишловга кетади. Кузги тунлам капалагининг қаноти ёзилганда карийб 40 мм га етиб, тана узунлиги 18-20 мм ни ташкил этади. Олдинги қанотлари қўнгир, баъзан сарғиш рангда товланади, корамтир буйраксимон доғлари бор. Кейинги қанотлари оқ рангда бўлади. Тухуми оқиш рангли, катталиги 0,65 мм, гумбазсимон, сиртида 16-20 тагача қобивирғалари бор, ривожланган сари қорая боради. Қуртининг узунлиги 5 см га етади. Танаси ялтирок, кўкиш тукли, товланувчан қорамтир - бўз рангли. Ғумбакнинг узунлиги 14-20 мм, оч қўнғир рангли, пастки қисмининг охирида иккита айри тиканчаси бор.
Катта ёшдаги куртлар, ғалла, помидор, беда, маккажўхори ва ғўза далаларида, уватлар ва арик четларида (хаво харорати 25 °С дан пасайганда) кишловга тайёргарлик кўра бошлайди ва тупроқнинг 5-15 см чуқурлигида қишловга кетади. Куйидаги 37-жадвалда қуртларнинг ёши буйича ўлчами берилган.


Кузги тунлам қуртларининг ривожланиши учун қулай шароит, яъни 1 ёшлари учун ҳаво ҳарорати 16-30°С ва нисбий ҳаво намлиги 75- 100%; керакли бўлган фойдали ҳаво харорат йиғиндиси 45-50°С ; II- VI ёшлари учун қулай ҳаво ҳарорати 20-30°С ва намлик 75-95 % етарли ҳисобланади. Бу хил шароитда II ёшдаги куртлар учун фойдали ҳаво харорати йиғиндиси 35-40°С; III ва IV 40-45°С, V 45-55°С ва VI ёшдаги курт учун эса 110-120° булиши керак. Эрта бахорда тупроқ ҳарорати 10°С га етганда, қуртлар тупроқнинг юқори кисмига 5 см қолгунгача ҳаракатланиб, шу жойда ғумбакка айланади.
Ўзбекистон шароитида капалаклар ҳаво ҳарорати 12°-16°С га етганда учиб чиқа бошлайди. Капалаклар шароитга боғлик холда 20-40 кунгача яшайди ва ўсимликларнинг гул нектари билан озиқданади. Уларнинг пуштдорлиги кўп булишига, қурт давридаги яшаш шароити ва озикданишига хамда капалаклар ўсимликларнинг нектари билан озикданишига боғлиқ холда ўртача 2000 та, аксарият холларда 500-600 тага етказиб тухум кўяди.
Улар тухумларини ўсимликнинг илдиз ён бўғзига ва тупроқ юзасига (якка тартибда ёки тўда-тўда қилиб) қўяди - Об-ҳаво шароитига боғлик холда уч-етти кундан кейин тухумлардан майда тўқ кулранг қуртлар чиқа бошлайди. Куртлар хаёт фаолияти давомида 5 марта тулайди, бу эса унинг ёшини билдиради.
Қишловга тайёргарлик кўриш учун фойдали ҳарорат йиғиндиси 400°С дан кам бўлмаслик керак. Кузги тунламнинг биринчи авлоди экилган маккажўхори уруғини зарарлайди, униб чикқаётган ниҳолни кемиради. Ғўзанинг эса экилган уруғи ва биринчи чин баргларини зарарлайди. Картошка экинида эса тупроқ қатлами билан баробар ёки пастки қисмидаги пояларни хамда илдиз тугунагини зарарлайди. Иктисодий миқдор мезони ғўза ниҳолларининг зарарланиш даражаси 1м2/1,5-2 та қурт бўлганда кимёвий ишлов берилади. Мутахассисларнинг берган маълумотига кўра, кузги тунламнинг экинларга келтирувчи иқтисодий зарар етказиш даражаси жанубий худудларда 4-5 та, шимолий худудларда (Коракалпоғистон Республикаси, Тошкент, Фарғона водийси вилоятларида ва Хоразм) эса 3-4 тагача авлод беради.