...

...

AGROBLOGER

Германиянинг «Fruchtportal.de» нашри веб-саҳифасида ана шундай сарлавҳа остидаги мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АA.

Нашр «EastFruit» экспертларининг баҳоларига таянган ҳолда Ўзбекистондан полиз маҳсулотларини экспорт қилиш мавсуми бошланганини маълум қилар экан, бунинг сабаби икки омил билан, яъни ички бозорда май ойининг охиридан 17 июнгача улгуржи нархларнинг 10 баравар пасайиши ҳамда ўтган ҳафтанинг иккинчи ярмида қовунларни ташқи бозорларга етказиб бериш сезиларли даражада фаоллашгани билан изоҳланишини қаламга олган.

«Сўнгги 4-5 кун ичида экспорт бозорларига қовун ташиш учун юк машиналарига талаблар июнь ойининг биринчи ярмидаги кўрсаткичлардан бир неча маротаба ортиб кетган. «Ўзбекистон дунёдаги янги узилган қовун экспорт қилувчи ўнта мамлакат қаторига киради. Республика, одатда, Россияга, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонга деярли барча қовунларни экспорт қилади, аммо 2020 йилдан бошлаб ўзбек қовунлари етиб борадиган жўғрофия анча кенгайган.

Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси Ўзбекистонда етиштирилган қовунларни яхши кўрди. Хусусан, Германияга ўзбек қовунлари рекорд даражада экспорт қилинди – бир мавсумда 861 тонна!

Германиядан ташқари Европа Иттифоқининг бошқа қатор мамлакатлари ҳам ўзбек қовунларини импорт қилишни бошлади. Украина, Беларус ва Молдова ҳам ушбу ширин полиз маҳсулоти импортини кўпайтирди», - деб ёзади «Fruchtportal.de».


AGROBLOGER канали

xs.uz

Report Page