ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА


Аҳоли турмуш тарзини кўтариш ва ҳуқуқ-манфаатларини кафолатлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди.

Жумладан, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

§ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилиши, бунда, болалар нафақасини тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди, унинг миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилиши;

§ якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши белгиланди;

 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

-       3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун                                – 250 000 сўм,

-       ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун                   – 325 000 сўм,

-       оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча                             – 150 000 сўм,

-       оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун  – 100 000 сўмдан;

кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори —          380 000 сўм этиб белгиланди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона туман бўлимида рад этилган мурожаатлар асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилдаги 654-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

§ ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад, яъни ушбу (498557 сўм) белгиланган мезондан ошганда;

§ идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

§ ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

§ ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

§ ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

§ жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

§ ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

§ ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил этувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

§ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда;

§ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;

§ оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

§ оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этилган ҳолларда;

§  расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш                        излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда.

Умид қиламизки, юқорида келтирилган маълумотлар фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошишига хизмат қилади.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона туман бўлими бошлиғи   У.О.Юлдашев

 


Report Page