Янги ZF-UZ-VAC 2001  рекомбинат вакцинаси (CHO hujayrasi ) янги турдаги коронавирус га қарши вакцина

Янги ZF-UZ-VAC 2001  рекомбинат вакцинаси (CHO hujayrasi ) янги турдаги коронавирус га қарши вакцина


Характеристикаси:

Ушбу вакцина биотехнологик усулда олинади ва бунда патоген вирус (SARS-CoV-2 вируси) ишлатилмайди. Вакцина суюқ холатда ишлаб чиқарилган. Бир флакон доза 0.5 млни ташкил этади ва битта дозада 25 мг NCP-RBD ( вирус қобиғига боғлана оладиган) оқсилни ўз ичига олади.    Барқарор имммунитетга эга бўлиш учун 3 марта эмланиш зарур. Эмланиш хар 30 кун оралиғида бир мартадан жами 3 марта қабул қилинади.    

Иммунологик хусусиятлари: Вакцинанинг иммунологик хусусияти ва хавфсизлиги клиник доирада ўрганилган. 18 ёшдан ошган ахоли қабул қилиши мумкин.  

Эмлаш мумкин бўлмаган холатлар:

-          Оғир аллергик реакцияларда

-         Ўткир ва сурункали юқумли касалликлар даврида

-         Хомиладорлар ва эмизикли аёллар

-         ЎРВИ (ўткир респираторли вирусли инфекциялар)  ва ошқозон-ичак трактининг ўткир юқумли касалликлари даврида

Қўлланилиши:

-         Шифокор назорати остида тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин вакцина амалга оширилади

-         Тана харорати 370 С градусдан юқори бўлганда вакцина қилинмайди.

Вакцинани қаерда ва қай тартибда олиш мумкин:

-         Хар бир ахоли паспорти билан вакцина олиш учун ўзининг яшаш худудидаги амбулатор-поликлиника муассасига мурожаат қилади. Эмлангандан кейин фуқаро паспорти маълумотлари emlash.uz электрон сайтига киритилади ва фуқаро телефон рақамига вакцина олганлиги тўғрисида ва кейинги босқич вакцинани қачон олиши мумкинлиги тўғрисида смс хабарнома келади.

-         3 босқичли вакцина қабул қилингандан кейин фуқарога эмланганлик тўғрисида махсус сертификат берилади.

Фарғона туман тиббиёт

бирлашмаси бошлиғи:                                                                          Э.А.Гуломов

Report Page