...

...

AGROBLOGER

Сабзавот экинлар ва картошка бошқа дала экинларига қараганда тупроқ ҳарорати, намлиги ва озиқ моддалар микдорига анча талабчан. Айни экинлар илдизи тупроқнинг чуқур қатламларига тушиб бормасдан, асосан ҳайдалма қатламида тарқалади. Шунинг учун ҳам бу экинларни унумдорлиги юқори, аэрация шароити яхши бўлган тупроқларда етиштириш мақсадга мувофиқдир.

Турли сабзавот экинлар ҳосили тупроқдан ҳар хил миқдордаги озиқ моддаларни олиб чиқиб кетади. Бу хусусият бўйича сабзавотларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:

- озиқ моддаларни кўп олиб чиқиб кетадиган экинлар: карамнинг ўрта ва кечпишар навлари;

- озиқ моддаларни ўртача миқдорда олиб чиқиб кетадиган экинлар: помидор, бодринг, пиёз;

- озиқ моддаларни кам миқдорда олиб чиқиб кетадиган экинлар: қанд лавлаги, сабзи;

- энг кам миқдорда озиқ моддаларни олиб чиқиб кетадиган экинлар: редиска ва бошқалар.

Сабзавотлар томонидан озиқ моддаларни кам ёки кўп миқдорда ўзлаштирилиши ўсиш даврининг давомийлиги, илдиз тизимининг ривожланиши ва яна бир қатор биологик хусусиятлари билан боғлиқдир. Кузатиш натижаларига қараганда, сабзавот экинлар ўғит таркибидаги озиқ моддаларни турлича ўзлаштириши билан фарқланади.

Сабзавотлар тупроқдаги озиқ моддалар нисбатига ўзига хос муносабат билдиради. Масалан, карам учун биринчи навбатдаги тансиқ элемент – азот, помидор учун – фосфор, пиёз ва қандлавлаги учун калийдир.

Тупроқ муҳити (рН) нинг таъсирида ҳам сабзавотлар ҳосилдорлиги сезиларли даражада ўзгаради: кучсиз нордон ва мўътадил тупроқлар сабзавот экинларни етиштириш учун энг қулай ҳисобланади.


AGROBLOGER канали

Report Page