...

...


Ҳарорат -3-5 °С га тушиб қолса, вояга етган ўсимликлари ҳам зарарланади. Қовун ёруғсевар ўсимликдир. Сояда улар секин ривожланади ва натижада ҳосилдорлиги пасайиб кетади.  

Шунинг учун уларни соялаб қўядиган ўсимликлар билан бирга ёки мева боғлари қатор ораларига экиш тавсия этилмайди. Қовун ўсимлигининг ерга ёйилиб ўсадиган палаги 2-3 метргача етади.

Барглар қўлтиғидан жингалаклар ўсиб чиқади. Ўсимлик шулар ёрдамида атрофдаги нарсаларга илашиб олиб, ер юзасидан юқори кўтарилади.

Илдизи: Қовуннинг илдиз тизими кучли ривожланган, асосан ўқ илдиз ҳамда ён илдизлардан иборатдир. Одатда қовуннинг ўқ илдизи, ён илдизларига қараганда камроқ ривожланган бўлади. Ўсиш даврининг охирида илдиз бўғзи 5-6 см йўғонликда, ундан пастроқда эса икки баравар ингичкалашади, 1 м чуқурликда эса ўқ илдиз 0,4 см йўғонликда бўлади.

Биринчи даражали ён илдизларнинг сони 10-15 та бўлиб, улар тубининг диаметри 0,2-0,4 см, узунлиги эса 2-3 м га етади, улар қовун палагининг йўғонлигидек бўлади.

Ён илдизлар тупроқда ҳар хил жойлашади. Айрим навларнинг илдизлари 15-25 см чуқурликда ёнига тарқалади, фақат илдизнинг учидаги қисмигина тупроққа 1,5 м чуқурликда тарқалади, баъзи навларнинг ён илдизлари ёнига жойлашмайди. Илдиз тизими ривожланиши қовун навларининг ташқи муҳит шароитига, тупроқ таркиби, унумдорлиги, озиқланиш майдони, юмшоқлиги ва намлигига боғлиқ.


ПОЯСИ: Қовуннинг палаги бақувват бўлиб, ер бағирлаб ёки чирмашиб ўсади, ундан 3-4 та тартиб шохлар ўсиб чиқади ва узунлиги 3-4 м га, палагидаги ҳамма шохларнинг ўртача узунлиги 20-25 м га етади. Навларга боғлиқ ҳолда ҳар тупда 200-400 та йирик (узунлиги 15-16 см, кенглиги 26-28 см) яхлит ёки қирқимли, кунгирали барглар бўлади. Барг япроқлари қовун навига ва ташқи муҳитга қараб 12-15 см ли барг банди пояларда навбат билан жойлашади.

ГУЛИ: Қовун бир уйли, айрим жинсли ўсимликдир, баъзан икки жинсли ўсимликлари ҳам учрайди. Икки жинсли ўсимликларда оналик гуллари алоҳида, оталик гуллари эса гулшода ҳолида, барг қўлтиқларида пайдо бўлади. Гултожи сариқ, беш тожибаргли, оталикларида чангчилари сони бешта битта эркин ва тўртаси жуфт-жуфт бўлиб бирга қўшилган бўлади. Оналик гулларида тугунча, устунча ва тумшуқча аниқ ажралиб туради, чангдонлари икки уйлилари гермафродит ҳисобланади, пастдан найчалайди (илдизга яқин жойдан). Оналик гуллари 1-2 тадан, оталик гуллари 5-15 донадан гулдаста ҳолда бўлади. Оталик гуллари бир кун яшайди, оналик гуллари эса 2-3 кун яшайди, чанглангандан сўнг мева ҳосил бўлади. 

УРУҒИ: Қовун уруғи ҳарорат +15 °С дан юқори бўлганда 5-7 кунда, +25-30 °С га етганда 48 соатда қийғос униб чиқади ва ҳарорат +40 °С дан ошганда эса уруғ унмайди. Қовун уруғи тўқ сариқ, оқиш, оч қаймоқ рангли, чўзиқ ва кенг овал шаклда, майда-йирик бўлиб, узунлиги 14-28 мм, 1000 дона уруғ оғирлиги 40-80 г Уруғ унувчанлиги 8-10 йил сақланиши мумкин.


ҚОВУН ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Report Page