...

...

AGROBLOGER

Пўстлоқнинг дағаллашуви косагуллар тўкилгандан кейинги 11–30 кун давомида ҳужайралар фаол бўлинаётган даврда бошланади.

Меванинг ёрилиши, силлиқ пардасининг юпқалиги, мева юзасида мум йиғилиши, ҳужайралар бўлиниши тартибсиз амалга ошиши дағал пўстлоқ ривожида иштирок этади. Шунингдек, бу жараёнга таъсир қилувчи ташқи омилларга тунги юқори ҳарорат ва юқори намлик кўрсаткичи киради.

Кўп олма навлари мевалар пўстлоқ қисм дағаллашувига таъсирчан. Пўстлоқ дағаллашуви ёш мевалар силлиқ пардаси йиртилишидан ҳосил бўладиган (одатда, гуллашдан кейинги дастлабки бир ой давомида) ёриқлар табиий равишда «даволаниши» натижасида юзага келади.

Бу жараёнда ёрилган тўқималардаги ҳужайра деворлари эпидермис, яъни ости ҳужайралар томонидан ишлаб чиқариладиган модда таъсирида дағаллашади.

Пўстлоқ дағаллашуви намгарчилик юқори ҳудудларда кучлироқ ва кўпроқ юзага чиқади. Лекин нисбатан қуруқ шароитда ҳам баъзи навларда пўстлоқ дағаллашувига мойиллик бўлади, мисол учун Голден Делишес, Фужи ва Жонаголд каби навларда.

Эпидермис қатламида катта миқдорда мумга эга олмалар оз мумли навларга, Голден Делишесга қараганда пўстлоқ дағаллашувига таъсирчан эмас.

Меваларда дағал пўстлоқ ривожланишига таъсир қилувчи яна бошқа сабаблар сифатида музлаш, баъзи бир кимёвий воситалар ҳамда ун шудринг касалликларини келтириш мумкин.


AGROBLOGER канали:

@agrobloger

Report Page