...

...



Экиш учун тавсия этилган навлар:

Эртапишар навлардан: Латона, Фреско, Ред Скарлет, уртаги-эртаги Кондор, Марфона, Романо, Курода, Санте, Диёра.

Ўртапишар: Туйимли, Умид, Кўк сарой, Серхосил, Аладин, Аринда, Арнова.

Ўртаги-кечки: Акроб, Мондиал, Диамант, Пикассо ва бошкалар шулар жумласидандир.


Уруғ танлаш: Картошка хосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун уни ундирилган туганакларидан экиш керак. Ундирилган туганакларни баҳорги муддатларда экиш ундирилмаган туганакларни экишга қараганда ҳосилдорликни 12-­15% ошириб, 10-15 кун эрта пишишига имкон беради. Маҳаллий шароитда тайёрланган уруғлар ундириш хоналарига экишдан 30-35 кун олдин, четдан келтирилган уруғликлар 20-25 кун илгари куйилади. Ундириш хонасида ёруғлик ва 18-22 °С даража иссиқ ҳарорат яратилиши лозим.

Уруғликлар майда йириклигига караб (50-­60, 60-80, 80-100 г) саралаб ундириш хонасининг полларига, сукчакларга (стеллаж) 2-3 қатламдан оширмай ёки 15-20 кг ли яшикларга қўйиш лозим. Туганакларнинг нишлаганлари кетмон билан ёпиб экиладиган бўлса, уларни 3-4 см. гача ўстириш мумкин. Оғирлиги 100 г. дан катта туганакларни экиш учун икки-уч бўлакка бўлиб экиш мумкин. Кечки муддатларда экиладиган картошкаларни бўлакка бўлиб экиш мумкин эмас.


Ерни экишга тайёрлаш:

1 гектарга 25-30 тонна тоза чириган гўнг солинади. Тупроқ икки ярусли плуглар билан 30-35 см чукурликда ағдариб хайдалади. Ер текислагич мосламаси билан текисланиб, белгиланган (70, 90 см) схемада пушта олиш билан бирга (физик ҳолда) 300 кг фосфорли, 100 кг калийли ўғитлар солинади.

Экиш муддати ва схемаси:

Баҳорги муддатда жанубий вилоятларда 15 февраль - 1 март, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 25 февраль - 10 март, шимолий минтакаларда 10-20 март. Ёзги муддатда жанубий вилоятларда тезпишар навлар 10-20 июль; ўртапишар навлар 5 - 20 июль; кечпишар навлар 20-30 июнь; марказий минтакада жойлашган вилоятларда тезпишар навлар 10 - 20 июль, ўртапишар навлар 10-30 июнь, кечпишар навлар 10-20 июньда экилади. Шимолий худудларда тезпишар навлар 20-30 июнь, ўртапишар навлар 15-25 июнь, кечпишар навлар 5-10 июньда экилади. Картошка туганаклари (уруғлиги) 7-10 см чуқурликка экилади ва хар 1 сотих 30-35 кг уруғлиги сарфланади.

Картошка олдиндан тайёрлаб куйилган майдонга қўлда кетмон билан 70х30 ёки 90х25 см схемада экилади.


Парваришлаш:

Майдонлар уруғлик тўлик униб чиккунча об-ҳаво ва ер шароитига кўра 1-2 марта суғорилади. Суғориш натижасида бегона ўтлар ҳам жадал ўсиб чика бошлайди. Уларни йуқотиш максадида суғоришдан 4-6 кун ўтгач, катор оралари ва эгатларнинг устки кисмига қўлда кетмон билан ялписига ишлов бериш лозим. Улар ердан тўлик униб чиккандан кейин 20-25 кун ўтгач, ўсимликларга биринчи комплекс ишлов берилади. қатор оралари 15-16 см чукурликда, ўсимликдан 10-12 см химоя масофаси қолдирилиб юмшатилади. Кейин эса ўсимлик оралари енгил чопик қилиниб, бегона ўтлардан тозаланади. Шундан сўнг майдондаги ўсимликларни биринчи  марта азотли ўғит (50%) билан озиклантириб, кейин қондириб суғориш тавсия этилади. Иккинчи комплекс ишлов биринчи ишловдан 25-28 кун ўтгач ёки ўсимликлар ёппасига гунчалайдиган даврда амалга оширилади. Картошка баҳорда экилганида усув даври хавонинг салкин ва тупрокнинг сернам пайтига, хосил тўплаш даври эса ёзнинг айни қизий бошлаган вактига тўғри келади. Шунинг учун ҳам эртаги картошка хосил тўплаш (туганаклаш) пайтида хар 5-6 кунда 1 сотих 4-4,5 м³ меъёрда суғоришни талаб килади. Кечки картошка сўнг даврида 8-10 кун оралатиб бир меъёрда суғорилади. Хосилни йиғиб-териб олишга 2-3 хафта қолганда сув бериш тўхтатилади.

Ўгитлаш:

Картошка асосий озиқа элементларига ўта талабчан. Шу боис бу экин етиштирилганда 1 сотихга соф холда 2,2 кг азот, 1,7 кг фосфор, 1,1 кг калий бериш керак. Нихоллар яхши ривожланиши ва хосилдорликни ошириш учун хар 15 кунда Вуксал макро ва микро элементларидан 10л сувга 20 гр дан қўшиб баргдан (суспензия) озиқлантирилса яхши самара беради.


КАРТОШКА БИОЛОГИЯСИ

















Report Page