...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистондан Қозоғистонга мева-сабзавот карвони жўнатилади. Қозоғистон савдо ва интеграция вазирининг ишчи ташрифи шу каби натижа билан якунланган. Бу ҳақда Forbes Kazakhstan нашрига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

«Етти кун ичида қарийб 2 минг километр йўл босдик, турли маҳсулотларни синов тариқасида етказиб бериш бўйича 3 миллион долларлик шартнома имзолади, бир нечта кооперацион лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдик ва қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик режалари белгиланди: агросаноат комплекси, енгил саноат, машинасозлик, электр энергетика…», — деб ёзади вазир ўзининг Facebook’даги саҳифасига.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент ҳокими билан саноат кооперацияси бўйича келишувга эришилган, хусусан, Қозоғистоннинг трансформатор ишлаб чиқарувчи Alageum Electric компаниясини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.


Бахит Султоновнинг таъкидлашича, ташриф давомида Қозоғистон делегацияси «далалар ва боғлар, бозорлар ва агрологистик марказларга борган, транспорт коридорлари ва савдо бозорлари йўлидаги тўсиқлар ҳақида сўраган, фермерлар, савдогарлар, вилоят раҳбарлари билан кўплаб учрашувлар ўтказилган».

«Биз муҳокама қилган энг муҳим нарса: товар айланмаси коридори яқинида яратиладиган логистик марказларда нафақат калибрлаш ва саралашни, балки тўғри қадоқлашни ташкил қилиш масаласини ҳам ҳал қилиш зарур. Катта чакана савдо тармоқлари қадоқлаш борасида жуда қаттиқ талабларга эга, уларсиз ҳатто жуда яхши маҳсулот ҳеч қачон пештахталардан жой олмайди», — дейди у.

Қозоғистон вазири ташрифнинг сўнгги икки кунида иккита шартнома имзоланганини маълум қилган. Биринчиси — ўзбек гилосини харид қилиш бўйича 500 минг долларлик шартнома бўлиб, унинг доирасида «шартнома имзолаган Қозоғистон компанияси ўзбек ва қозоқ гилосининг катта партиясини кейинчалик Дубайдаги чакана савдо тармоқларига етказиб бериш билан йиғишни режалаштирмоқда».

Иккинчи шартнома эса Сўғд вилояти Ғофуров туманидан Қозоғистон чакана савдо тармоқларига мева-сабзавот етказиб бериш бўйича 500 минг долларга тенг.

Аввалроқ Фарғонадан Жанубий Кореяга бир кунда 46 тонна гилос экспорт қилингани тўғрисида хабар берилганди.


AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page