Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи

Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи


Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 8 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши (2020 йил 20 июлдаги 51-сон) баёнининг 27-бандида солиқ идоралари зиммасига “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойилини жорий этиш вазифаси топширилган эди.

Бунга жавобан, инспекцияда “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ташкил этилиб, шўъбага маъсул этиб малакали мутахасислар бириктирилди.

Шўъба ходимларнинг асосий вазифаси янги иш бошлаган тадбиркорларга оёққа туриб олиши учун дастлабки 6 ойда бухгалтерияни юритишда, ҳисоботларини тўлдиришда, солиқ имтиёзларидан фойдаланишда ва бошқа йўналишларда солиқ идоралари кўмагини ташкил этишдан иборат.

Мурожаатномада таькидланган “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда. Натижада тадбиркорлик субьектларининг солиқ идораларига ишончи ортади, уларнинг фаолият йўналиши кенгайишига кўмак кўрсатилади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун кўмаклашиш лозим бўлган тадбиркорлик субъектларни аниқлаш бўйича мезонлар ишлаб чиқилди. Белгиланган мезонларга кўра амалий ёрдам кўрсатилиши керак бўлган корхоналар хусусан, товар айланмаси ҳамда ходим сони камайган, амалий ёрдам сўраб марожаат қилган (сўнги 1 йил давомида), солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича камчиликларга йўл қўйган, ҳисобот топширмаган, «ноль» ҳисобот топширган, солиқ тўловларини амалга оширмаган, иш ҳаққи ҳисобламаган, банк айланмасини амалга оширмаган тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, муаммолари бўйича амалмий ёрдамлар кўрсатилди.

2021 йил январь-май ойлари давомида 524 та тадбиркорлик субъектларидан 524 таси ўрганилди. Ўрганишда аниқланган муамммоларда солиқ органига алоқадор масалалар 171 та, бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор масалалар 42 та ни ташкил этади.

Хусусан, солиқ органига алоқадор масалалар:

- 85 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтерясини юритишга кўмаклашиш.

- 35 та тадбиркорлик субъектларида солиқ қарзи тўғрисида маълумот бериш.

- 7 та тадбиркорлик субъектларида шахсий хисоб варағидан кўчирма олиш.

- 5 та ҚҚСдан қайтарилган мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариш.

- 5 та Солиқ қарзини муддатини узайтириш.

- 4 та Дебитор қарздорлигини ундириш.

- 5 та Солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш

- 22 та тадбиркорлик субъектларида бошқа солиқ турларидан ортиқча тўловларини хисоб рақамларига қайтариш.

Аниқланган муаммолардан 171 тасига кўмак берилиб бартараф этилган.

Бундан ташқари бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолари мавжуд тадбиркорлик субъектлари сони 42 тани ташкил этиб, булар:

- 37 та тадбиркорлик субъектларида 4 085,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар зарурлиги;

- 4 та тадбиркорлик субъектларида ер ва бино зарурияти;

- 1 та газ, электр, сув ва канализация бўйича муаммолар;

 Хусусан:

- 37 та иқтисодий қийинчиликка учраган тадбиркорлик субъектларга кўмак бериш масадида 4 085,0 млн сўм кредит кераклиги юзасидан ҳудудий банкларга мурожаат хатлари юборилди.

- 4 та тадбиркорлик субъектларига ер ва бино олишда кўмаклашиш мақсадида ҳудудий ҳокимликларга мурожаат хатлари юборилди.

- 1 та газ, электр, сув ва канализация бўйича муаммолар бўйича худудий ташкилотларга мурожаат хатлари юборилди.

Туманимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субьектлари рахбарлари эътиборига маълум қиламизки, туман ДСИда солиқ идораларига таалуқли бўлган ҳар қандай муаммоларни хал қилиш бўйича амалий кўмаклашиш маркази ташкил этилиб, фаолият кўрсатмоқда.

Хурматли Тадбиркорлар !

Тадбиркрлик фаолиятингизни юртишда қийинчиликларга дуч келябсизми, Мархамат !

Фарғона туман Давлат солиқ инспекциясининг

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига мурожат қилинг.

Шўъба бошлиғи         Юсупов Хабибиддин Одилжон ўғли.      

Тел: 90-561-70-73,   73-353-10-37.

Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли хамқори !

Report Page