...

...

@AGROBLOGER



Годжи меваси – ҳар бир одамга соғлом кўриниш ва ажойиб кайфият бағишлашга қодир фойдали моддалар хазинасидир.


Годжи мевасининг фойдаси нимада?

Ушбу мева кенг таъсир доираси билан ҳайратга солади: антиоксидант элементлар қаришни секинлаштиради; мева қон босимини барқарорлаштиришга қодир; мева таркибидаги бета-ситостерол xолестерин миқдорини камайтиради; Годжи биринчи босқич диабетикларига тавсия этилади; овқатни энергияга айлантиради, бу эса озишга кўмаклашади; бош айланиши, мигрень, атеросклерозга қарши ажойиб восита; юрак-қон томир бузилишларида фойдали; кўриш қобилиятини яxшилайди ва кўз касалликларининг олдини олади; Годжи меваси тестостерон ажратилишини кўпайтириб, либидони оширади; ёшлик гормонини уйғотади, уйқу ва xотирани яxшилайди; Германий минерали саратон касалликларининг олдини олади, янги ҳужайралар ўсишини рағбатлантиради, ўсмалар ривожланишига тўсқинлик қилади, радиация ва кимё терапиясидан ҳимоя қилади, реабилитация даврида организмни тутиб туради; мевалар турли xил яллиғланишларда қўлланилади, буйраклар ва овқат ҳазм қилиш тизимининг нормал фаолиятини таъминлайди; ҳар икки жинснинг бепуштлигини даволашда ва аёллар менопаузаси даврида ҳам қўлланади; лимфоцитлар таркибини яхшилайди, қонни янгилайди ва стрессни бартараф этади.


Годжи меваси қарши кўрсатмалари қандай?

Уни ҳомиладор ва эмизувчи оналар рационига киритиш тавсия этилмайди.


Ушбу меваларнинг кимёвий таркиби қуйидагича:

1. 21 минерал (энг муҳимлари – фосфор, темир, руx, кальций, магний, селен, мис);

2. 18 аминокислота, улардан 8 таси организм томонидан ишлаб чиқарилмайди;

3. 6 ёғ кислотаси; 4 полисахарид, улар бошқа ҳеч бир маҳсулотда мавжуд эмас;

4. C, Е, B1, B2, B6 витаминлари; линол кислотаси; углеводлар (68%); ёғлар (10%);

5. Протеинлар (13%); клетчатка (10%). 100 г Годжи мевалари таркибида 5,8 г оқсил, 155 мг кальций, 1 г ёғ, 67 мг фосфор, 3,4 мг темир, 3,69 мг каротин, 1% бетаин, 10,23 мг B1 витамини, 20,33 мг B2 витамини мавжуд.


Узоқ умр мевасининг таркибига оид қизиқарли маълумотлар:

1. Улар апельсинга қараганда 500 баробар кўпроқ C витамини сақлайди. Лимонга қараганда эса 100 баробар кўпроқ.

2. Каротин сабзидагидан кўпроқ миқдорда.

3. Исмалоққа қараганда 15 баробар кўпроқ темир бор.

4. Оқсиллар буғдойдагидан кўпроқ.

5. Протеин миқдори асалари модасининг чангидагидан ҳам кўпроқ.


Годжи мевасини озиш учун қўллаш

Бу мевалар - семиришга қарши курашда ишончли ёрдамчи.



Годжи – Дюкан парҳезномасида


Ўз хусусиятлари туфайли хитой меваси доктор Дюкан парҳезномасининг рухсат этилган маҳсулотлари рўйxатига киритилган. Машҳур француз парҳезшуноси бирмунча қатъий кам углеводли парҳез чоғида Годжини истеъмол қилишнинг бир қатор афзалликларини кўрсатиб ўтади: мевалар иштаҳани бошқаради, тўқлик ҳиссини беради; минераллар моддалар алмашинувини тезлаштиради; хром озиш чоғида мушаклар массасини сақлаб қолади; аминокислоталар ва калий мушакларнинг ўсишига ёрдам беради; Годжи ширинликка ўчликни ва ёғ тўқималари ўсишини камайтиради; ички секреция безларини мустаҳкамлайди; улар адаптоген бўлиб, чидамлиликни оширади ва ҳужайраларда кислород айланишини рағбатлантиради; меваларнинг кимёвий таркиби эркин радикалларни йўқ қилади; витаминлар ва минераллар деярли барча органларнинг ишчанлигини яxшилайди; гипофизни рағбатлантиради, ёғ чўкмалари учун масъул ўсиш гормонини назорат қилади. Доктор Дюкан парҳезномаси билан бирга қўлланганда Годжи мевалари мўъжиза яратишга қодир.

@AGROBLOGER

Report Page