...

...

@AGROBLOGER

Анорнинг ватани Озарбайжон, Эрон, Афғонистон ҳисобланади. Лекин Узбекистонда жуда қадимдан экилади. Анор авлодига икки тур киради: биринчиси — Р. Урта Осиѐ, Закавказье ва Догистонда ѐввойи ҳолда ўсади. Иккинчиси — Р. Ргехориш Вае1 Суматра оролларида ѐввойи ҳолда ўсади, унинг меваси нстеъмол қилиш учун ярамайди. Анор асосан Узбекистон, Озарбайжонда, Краснодар ўлкаси (Сочи)да, Црим вилоятида, Шанубий Цозоғистонда ва Догистон АССРда тарқалган. Дозирги маданий анор унинг ѐввойи туридан селекция йўли билан чиқарилган. Пишган меваси таркибида 15— 19 фоиз шакар 1,2—2,6 ироцент кислоталар, шарбатида эса шифобахш темир ва кўп Миқдорда таннин моддаси бор. Урта Осиѐда анор қарийб 2000 йилдан буѐн экилиб келинмоқда. Совет Иттифоқидаги анорзорларнинг 25 фоиздан кўпроғи Узбекистонда жойлашган. Кўп йиллардан бери Узбекистонда айрим анорзорлар барпо қилиниб, махсус навлар экилмоқда. Булар Фарғона водийсида, Сурхондарѐ вилоятининг айрим районларида жойлашган. Анорзорлар Фарғона водийсининг Қува, Наманган ва Андижон районларида катта майдонларда барпо қилинган. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги анорзорлар асосан янги барпо этилган бўлиб, уларга стандарт навлар экилган. Ўзбекистопда ѐввойи анор ҳам учрайди. У алоҳида туп ѐки кичик чангалзор шаклида Ҳисор тизма тоғларининг жанубида, Санғардоқ, Тўпаланг, Обизаранг дарѐлари этагида ўсади. Ўзбекистон анорзорларининг қарийб 37 фоиз Сурхондарѐ вилоятидадир. медицинада Анор мевасини ейишдаи ташқари, пўчоғи ва илдизини қайнатиб, сувидан ошқозоничак касалликларини даволашда фойдаланилади. Анордаи олинадиган ошловчи моддалар ва лимон кислота тери ошлашда ишлатилади. Унинг ѐғочи қимматбаҳо материал ҳисобланади. Анор манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади. Анор кичикроқ дарахт ѐки бута шакллида ўсади, бўйи 2—5 м гача етади, илдизи кучли ўсади. Одатда, кўплаб илдиз бачки чиқаради. Новдаси сертикан бўлади. Нордон анор навларининг новдаси ширин анорникига қараганда сертикан бўлади. Гули оч қизил бўлиб, новдаларининг учидан биттадан бештагача жойлашади, четдан чангланади. Анорнинг гули икки хил: биринчиси — йирик, уруғчиси узун кўзасимон бўлади ва одатда, чангдондан юқорида ѐки у билан баравар жойлашади, бу гуллар мева тугади; иккинчиси—майда уруғчиси калта, қўнғироқ шаклда бўлиб, чангдондан пастроқда жойлашади, булар мева тугмайди. Уруғчиси узун гуллар кўпинча ўтган йилги новдаларда, уруғчиси калта гуллар эса шу йилги новдаларда чиқади. Меваси йирик, ўртача вазни 150—200 г дан 1—1,2 кг гача бўлади. Тўлиқ пишганда териб олинади. Эрта терилса, сақланганда етилмайди. Пишган меваси ўз вақтида териб олинмаса, ѐрилиб кетади. Анор 15—16 даража совуқдан қаттиқ зарарланади. 18— 20 даража совуқда эса унинг илдиз бўғзигача совуқ уради. Шунинг учун қишда кўмилади. Анор асосан қаламчасидан кўпайтирилади. Унинг ер усти қисмини ҳар 10—15 йилда бир марта ѐшартириш мумкин, бунинг учун эски шохшаббаси кесиб ташланади ва янги ўсиб чиққан новдалари парвариш қилинади. Анор ҳар хил тупроқли ерларда ўсаверади, лекин сизот сувлар чуқур жойлашган, унумдор, сув билан яхши таъминланган, суви яхши ўтказадиган тупроқли ерларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Анор октябрь ойининг охирларидан бошлаб кўмилади. Бунда шохшаббаси тагига қамиш, шоли, похол, хашак тўшалади ва туплари кетмакет бир томонга ѐтқизилади, устидан яна бир сидра қуриган хашак тўшаб, кейин 25—30 см қалинликда тупроқ тортилади. Кўмиш вақтида тупроқда нам етарли бўлиши керак. Март ойида кунлар исиши билан анор туплари очилади. Кейин шоҳшаббаси қирқилади, тўғри шакл берилади ҳамда қаламча тайѐрланади.

Анор навлари Қизил анор— пўсти тўқ қизил ѐки қнзил, маҳаллий нав. Ме-васи ўртача, йирик. Дони тўқ қизил, йирик, пўсти юпқа, ундан 50 — 55 процент шарбат чиқади. Мазаси яхши, нордон-ширин, бир тупи-дан 30—35 кг гача ҳосил олинади. Асосан Узбекистонда кўп тар-қалган (XVI рангли расм, I). Қозоқи анор —меваси ўртачадан йирикроқ (300-400 г), кумуш-рйнг сариқ. Шарбати тўқ қизил, мазаси нордон-ширин. Меваси-дан 40 — 45 процент шарбат чиқади. Октябрда пишади, 6—7 ой сақ-ланади. Серҳосил, ҳар тупидан 40 кг гача ҳосил олинади, (XVI рангли расм, 2). Қайим анори— меваси ўртача йирик  (200-250 г),;,дўсти кў-киш-қизил, меваси нордон-ширин, шарбати тўқ қизил бўлади. Сен-тябрнинг охири — октябриинг бошида пишади. Оқ дона (туя тиш)—меваси ясси юмалоқ, йирик, ўртача вазии 300-350 г келади, сентябрь охирида пишади. Дони йирик, пўсти юпқа, қаттиқ пишганда мевасинииг ранги оч сариқ ѐки оқиш қизил бўлади. Шарбати оч пушти, хушбўй, ширин, таркибида 14 фоизгача шакар ва 0,5 фоизгача кислота бор. 2 ойгача сақланади.. Узбекистоннинг деярли барча областларида экиш учун районлаш-тирилган. Аччиқ дона— Тошкент, Андижон ва Сурхондарѐ вилоятларининг айрим районларида стандартга киритилган. Серҳосил, меваси октябрь ойида пишади, ясси-юмалоқ, йирик, ўртача вазни 300-400 г келади, пўсти қалин, меваси пишганда бир текис қизил бўлади. Дони ва шарбати қизил. Мазаси нордон-ширин. Шарбати таркиби-да 15 процент шакар, 2,5 кислота бор, мевасини 2—3 ойгача сақ-лаш мумкин. Бедона —мева пўсти асосан сарғиш б.ўлиб, шарбати оч пушти, ширин. Сентябрь охирида пишади. Меваси ташишга ва сақлашга чидамли. Меваси таркибида лимон кислота кўи бўлади. Ульфи—Китоб районида экнладиган энг асосий нав. Бошқа жойларда кам учрайди. Ҳар тупидан ўрта ҳисобда 20—25 кг гача-ҳосил олинади. Меваси сентябрь ойининг охири—ноябрнинг бош-ларида пишади, юмалоқ, йирик, ўртача вазни 250—300 г, қобиғи ўртача қалин. Ранги сариқ, нурсиз малина рангда. Дони ўртача йи-рик, шарбати оч пушти, ширин, бир оз нордон, таркибида 14—15-фоиз қанд, 0,5—0,6 процент кислота бор. Ташишга чидамли, ўртача 3—4 ой сақланади.  Бола мурсал— Озарбайжондаги энг яхши стандарт навлардан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг жанубий районларида экиш учун тав-сия этилади. Узбекистонда ҳар бир тупидан ўртача 20—25 кг дан, серҳосил тупларидан эса 50—60 кг дан ҳосил олинади. Меваси ок-тябрда пишади, узунчоқюмалоқ, бир текис. Пўсти ўртача қалин-ликда, юмшоқ. Ранги бир текис тўқ малина тусда. Мевасининг ўр-тача вазни 200—250 г, баъзилари 600 г га етади. Дони ва шарбати малина тусда, ѐқимли нордон-ширин мазали, таркибида 15—16 процент шакар ва 1,5 — 1,6 процент кислота бор. Ташишга ўртача чидамли, 3—4 ойгача сақланади.

ХУЛОСА Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига ва қайта ишлаш саноатининг хом ашѐга бўлган эҳтиѐжини қондириш мақсадида таъминотни тубдан яхшилаш ҳамда уни узлуксиз давом эттириш давр талабидир. Айниқса, бу борада меваузум, картошка, сабза-вот ва полиз маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Маълумки, мева ва сабзавот маҳсулотларининг асосий қисмини етиштириш баҳор, ѐз, кузга тўғри кеиб, уларни пишиб етилиш муддатларига қараб сақлаш ҳамда қайта ишлаш оқилона ташкил этилмас экан, аҳолини турли шифобахш моддаларга бой маҳсулотлар билан таъминлаб бўлмайди. Маҳ-сулот етиштириш ортиб борган сари, уни сақлаш ва қайта ишлаш усуллари ҳам такомиллашиб, янги замонавий омборхона ва қайта ишлаш корхоналари бунѐд этилмоқда.  Анорнинг ватани Озарбайжон, Эрон, Афғонистон ҳисобланади. Лекин Узбекистонда жуда қадимдан экилади. Анор авлодига икки тур киради: биринчиси — Р. Урта Осиѐ, Закавказье ва Догистонда ѐввойи ҳолда ўсади. Иккинчиси — Р. Ргехориш Вае1 Суматра оролларида ѐввойи ҳолда ўсади, унинг меваси нстеъмол қилиш учун ярамайди. Анор асосан Узбекистон, Озарбайжонда, Краснодар ўлкаси (Сочи)да, Қрим вилоятида, Жанубий Қозоғистонда ва Доғистонда тарқалган. Дозирги маданий анор унинг ѐввойи туридан селекция йўли билан чиқарилган. Пишган меваси таркибида 15— 19 фоиз шакар 1,2—2,6 ироцент кислоталар, шарбатида эса шифобахш темир ва кўп Миқдорда таннин моддаси бор.

Report Page