...

...

AGROBLOGER

Кўпгина дорихона препаратлари фақатгина тиббий мақсадларда эмас, балки деҳқончиликда ҳам қўлланилиши мумкин. Нашатир спирти, водород пероксиди (перекись водорода), йод ва зелёнка деҳқончиликда қўлланиб келинади.

Қаҳрабо кислотаси (янтарная кислота) ҳам бундан мустасно эмас. Маълум бўлишича, уни ҳам томорқадаги экинлар учун қўллаш мумкин экан.

Қаҳрабо кислотаси – бу экинларни ўстиришнинг табиий стимуляторидир. У жуда кичик миқдорларда ўсимликлар таркибида мавжуддир, фақат бу миқдор ўсимликларни ўсишини тезлаштириш учун анча камлик қилади. Шунинг учун қаҳрабо кислотаси билан ўсимликларни озиқлантириб, уларга «ёрдам» бериш тавсия қилинади.

Қаҳрабо кислотаси таблетка шаклида ишлаб чиқарилади ва ҳар қандай дорихонада сотилади. Умуман олганда, таркибида қаҳрабо кислотаси бўлган бошқа препаратлар ҳам бор, бироқ деҳқончилик мақсадида қўлланиш учун бу препарат соф ҳолда бўлиши керак.

Қаҳрабо кислотаси томорқада нима учун лозим?

Томорқада қаҳрабо кислотасининг фойдаси катта. У:

- ернинг таркибини нормаллаштиради;

- ер микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади;

- ўсимликларга умумий соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади;

- турли хил касалликлар ва замбуруғларга қарши ўсимликларнинг чидамлилигини орттиради;

- ўсимликларнинг ўсиши ва гуллашини кучайтиради;

- экинларнинг баргларини ва пояларини зарарли токсинлардан тозалайди;

- касалланган экинларнинг соғайишига ёрдам беради.

Экинларда қаҳрабо кислотасининг қўлланилиши

Экинларнинг ўсишини кучайтириш учун қаҳрабо кислотаси қуйидагича қўлланилади. 1 литр сувга битта таблетка миқдоридан келиб чиқиб аралашма тайёрланади. Бу аралашма билан экинларга ишлов берилади. Ишлов беришни ўсишнинг турли даврларида амалга оширса бўлади:

- Уруғлар тезроқ униб чиқиши ва турли хил касалликларга чидамли бўлиши учун мен уларни аралашмада бир суткага қадар ивитиб, сўнгра сал қуритиб экаман.

- Экишдан олдин дарахт ва бута кўчатларининг илдизларини 2-3 соатга ботириб қўйса бўлади. Шу йўл билан уларнинг янги ерда кўклаб кетиши осонроқ кечади.

- Яшил массанинг ўсиши ва гуллаш учун экинларга аралашмани сепиб чиқамиз. Буни икки ҳафта оралиғи билан 3 марта амалга оширамиз.

Муҳим!

Фақат янги тайёрланган аралашмани ишлатиш лозим. Узоғи билан икки кун олдин тайёрланган аралашмани қўлланишингиз мумкин. Ундан кейин қаҳрабо кислотаси ўзининг бутун фойдали хусусиятларини йўқотади.

Қаҳрабо кислотасининг озиқа сифатида устунликлари:

- самарали;

- универсал;

- топиш осон;

- қиммат эмас;

- энг муҳим устунлиги шундаки, у ҳам экинлар, ҳамда инсонлар учун мутлақо зарарсиз ва хавфсиздир.


@AGROBLOGER канали

dehqon.uz

Report Page