...

...

AGROBLOGER

Fieldwork Robotics компаниясида ишлаб чиқилган иккита робот Британия супермаркетларига резаворлар етказиб берувчи Португалиянинг етакчи фермаси – Summer Berryдаги монотуннелларда малина термоқда.

Бундай машиналарни ишлаб чиқиш 2 миллион фунт стерлинг (тахминан 2,5 миллион доллар)га тушди. Мазкур роботлар уларни ишлаб чиқарувчиларнинг мулки бўлиб қолади, португалиялик фермерлар уларни ижарага олишган. Fieldwork Robotics йил охирига қадар бундай роботлардан 5 та, келаси йил эса 40 та бўлишига умид қилмоқда.

Роботларнинг ҳар бирида тўрттадан қўл бор ва улар нозик малинани эҳтиёткорлик билан терибгина қолмай, датчиклар ёрдамида резавор пишган ёки пишмаганлигини олдиндан аниқлай олади. Бу ҳақида onliner.by хабар бермоқда.

Бундан уч йил аввал роботнинг биринчи версияси Буюк Британияда синовдан ўтказилган эди, аммо ўшанда машинага битта резаворни олиш учун бир дақиқа керак бўлган. Бу вақт ичида технология ривожланди, энди роботлар соатига 1 кг.дан резавор йиғмоқда. Компания ишланмани янада такомиллаштиришни режалаштиряпти: мақсад – роботлар кунига 25 000 дона резавор териши (8 соатлик иш сменасида бир киши 15 000 та резавор теради)га эришишдир.

Бундан ташқари, Fieldwork Robotics ўз роботларини помидор ва гулкарам териш, экинларга сув ва кимёвий ҳимоя воситаларини пуркаш учун синовдан ўтказмоқда. Компания вакили роботлар одамларни ишсиз қолдиради дея қўрққанларни қуйидагича тинчлантирди: “Ҳозирги кунда фермерлар етарлича ишчи топа олмаяпти. Автоматлаштириш ва робототехника йиғим-терим воситалари сифатида кенг қўлланадиган даврдан ҳали анча узоқдамиз”.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page