...

...


Зараркунанда хашоратларга карши-профилактик, биологик, агротехник ва кимёвий кураш чоралари мавжуд. Шолини омборларда сақлаш вақтида шикастлайдиган омбор зараркунандалари алохида гурухни ташкил этади. Шоли зараркунандаларига карши самарали кураш олиб бориш учун комплекс кураш чораларини кўллаш мақсадга мувофиқ.

Текширишлар икки фенологик муддатда: уруғлар тўлиқ униб чиққан даврда ниҳоллар қирғоқ чивини, шолининг сувдаги узунбуруни, қисқичбақасимонлар, шоли чивини, арпа минери, ручейник сингари зараркунандалар билан зарарланганлигини, шунингдек гельминтоспориоз, уруғлар ва ѐш ниҳолларни чиритувчи фузариоз касалликлари тарқатувчилар билан зарарланганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Бу даврда экинларни кимёвий йўл билан ўтоқ қилиш пайтида қуритилаѐтган пайкалларни биосуратга олиш тавсия қилинади. Бу ишларнинг бажарилишини анча осонлаштиради. Кимёвий ўтоқ қилинмайдиган далаларда эса текшириш сув бостирилган пайтда ўтказилади. У ёки бу ҳолда ҳам текшириш ўтказилганда синалаётган майдонга 0,5 х 0,5 м ромлизиметрли шахмат усулида қўйиш ва бунда 1га экинзорда сув  узунбурунларини аниқлаш учун 8 ром қўйиш ҳисобидан иш кўриш, қисқичбақасимон ва қирғоқ чивинларини аниқлаш учун 16 нуқтадан 25х25 см ли ром-лизиметрлари қўйилади ҳамда шоли минери, оддий рўвак битини аниқлаш учун 10 нуқтадан ўсимлик олиб текшириш лозим.

Бир йўналиш бўйича текшириш йўли билан касалликлар аниқланади ва ҳисобга олинади. Ярим метрлик эгатда 10 нуқтада мавжуд бўлган соғлом ва касал поялар алоҳида ҳисоблаб чиқилади. Синашлар шахмат тартибида жойлаштирилади. Лизиметрлардан сув олиб ташланиб, зараркунандалар билан зараланган ўсимликлар, заракунандалар сони, зараланиш аломатига эга ўсимликлар сони, шунингдек касаллик тарқатувчилар, ер ости қисмида зарарланган поялар аниқланади. Кейин ўсимликларнинг илдизлари тупроғи билан қазиб олиниб, таҳлил тахтасида аниқланади. Бунда илдизолди ва илдиз системасида заракунандалар билан зарарланганлик, касалликларга чалинганлик аломатлари бўлган ўсимликлар сони, замбруғлар ва бактерияларнинг колониялари миқдори, шунингдек зараркунандаларнинг тупроқда яшаш даври ҳисоблаб чиқилади. Олинган маълумотлар дала дафтарига қайд этилади.


Рўвак чиқариш даврида текширишлар такрорланади. Ўсимликларнинг умумий миқдори ва зараркунандалар билан зарарланган миқдори ҳисоблаб чиқилади ҳамда зараркунандаларнинг сони, турлари бўйича аниқланиб шикастланган ўсимликларга гуруҳига қараб тавсифнома берилади: 

а) поя ташқи томонининг шикастланиши;

б) барг тангачаларининг шикастланиши;

в) поя ички бўшлиғининг шикастланиши;

г) барг ички бўшлиғининг шикастланиши;

д) попуклари ва рўвакларининг шикастланиши;

е) рўваклардаги доннинг шикастланиши.


Бу усулда яширин ҳаёт кечирувчи баъзи зараркунандаларнинг турларини илғаш ёки тўла аниқлаш қийин бўлади. Шунинг учун синовлар жараёнида ўсимликларнинг зараланиш аломатларини аниқлаш билан бирга уларни ҳисоблашнинг махсус усулларидан ҳам фойдаланиш зарур. Масалан, поялар ичида яшовчи арраловчи қуртни, ўтлоқ ёки маккажўхори капалаги сингари заракунандаларни қай д қилиш учун ҳар бир санашда сиртида зарарланиш аломати аён бўлган бештадан ўсимлик олиниб, поялари очилади, рўвак тахлил қилинади. 

Трипс билан зарарланган (дони пучлик) рўваклар миқдорини аниқлаш учун жойлашган пайкалларнинг ўн жойидан шахмат усулида ўнтадан рўвак ажратилиб, улар ичидаги барча трипс ва личинкалар ажратиб олинади.


Тез ўрмаловчи баъзи трипсларни эса сувли идишга қоқиб тўккан маъқул. Шолининг мум пишиш даврида тунлам қуртлари шикастланган рўваклар ҳисобга олинади ва иш қуйидагича ташкил этилади: далада диоганалига юриб, синаш учун бир боғ, шу боғдан 100 та рўвак олинади. Унинг ҳар бир дони синчиклаб кўздан кечирилади. Бугун синов натижаларига кўра шикастланган дон миқдори ҳисобланиб чиқилади. Агар барча синашда 1 фоиз дон шикасланган бўлса у ҳолда махсус кураш чоралари қўлланилади. Худди шу пайтда экинлардаги қандалалар сони ҳам ҳисобга олинади. Турли пайкал эгатлари бўйлаб юриб, 10х1 м зичликдаги ўнта майдондаги қандалалар сони ҳисоблаб чиқилади. Ҳисоблаш пайтида қайд қилинган қўнғизларнинг умумий сони 100 га ,яъни текширилган квадрат метрлар ҳажмига тақсимланади ва шикастланган даланинг ўртача ҳажми аниқланади. Бу зараркунандаларни тўлароқ аниқлаш  учун текширишни эрталаб улар рўвакларга қўниб ўтирган вақтида ўтказган маъқул.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳимоя тадбирларини ўтказиш зарур:

а) икки пояда арпа минерининг бир личинкаси бўлса; 

б) бир пояда шоли чивинининг бир личинкаси бўлса;

в) 1м2 да қирғоқ бўйи майда пашшасининг 35-40 личинкаси бўлса;

г) 1м2 да шоли сув узунбурунининг 1-1,5 қўнғизи бўлса; 

д) 1м2 да қалқонли қисқичбақанинг 7- 10, эстерияларнинг 50- 60 донаси бўлса.

Шоли ўсимлигининг энг хавфли касаллиги -пирикуляриоз билан касалланганлигини аниқлаш учун рўвак чиқариш даврида текширилади. Турли районларнинг иқлим шароити, экиш агротехникаси ва шоли навларининг хусусиятларига қараб бу турли муддатларда кузатилиши мумкин. Ўсимлик пирикуляриоз билан касалланганлигини аниқлаш учун энг қулай давр гуллаш (июлнинг учинчи, августнинг биринчи декадаси) даври ҳисобланади. Чунки бу пайтга келиб, касалликнинг ривожланиши учун қулай об-ҳаво шароити вужудга келади. 

Пирикуляриоз ва фузариоз касаллиги аниқланган жойда пайкал диоганал бўйлаб ўн жойдан 10 тадан ўсимлик намунаси олинади. Бу намуналарда касалланган экинлар фоизи, касаллик ривожининг интенсивлиги аниқланади. Унинг олдини олиш мақсадида касаллик бошланган жойларга фунгицидлар (CUFIT CUBATER) сепилади. 

Оқ Рўвак касаллиги ўчоқларини аниқлаш мақсадида текшириш ўтказилганда бир неча йил давомида сурункасига шоли экилиб келинаётган майдонларга алоҳида эътибор бериш зарур. Текшириш рўваклаш даврида ўтказилади. Бу даврда характерли ташқи аломатлар яққол кўзга ташланади. 

Report Page