...

...

AGROBLOGER

Нишон туманининг деҳқон-фермерлари мамлакатда биринчилардан, вилоятда эса биринчи бўлиб ғалла топшириш шартномавий режасини бажардилар.

Нишон туманида 2021 йил ҳосили учун 740 та фермер хўжаликлари томонидан 18500 гектар майдонга ғалла экиб, парваришланди. Туман деҳқонлари ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун давлат ресурсларига 24810 тонна дон топшириши режалаштирилган.

Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида бугун нишонлик миришкорлар республикада биринчилар қаторида, вилоятда биринчи бўлиб, 25677 тонналик улкан хирмонни яратишди.


Aйниқса, “Рўзимуродов Нодир”, “Эрназаров Бахтиёр”, “Зизифара”, “Долиев Тоҳир”, “Баҳор кўзгуси”, “Нишон ғаллакори” фермер хўжаликлари гектаридан 70-80 центнердан ҳосил олиб, давлатга дон сотиш режасини 108-130 фоизга бажардилар.

Ҳозирда 118 та фермер хўжаликларининг ғалласига комбайн тушгани йўқ. Бу йил нишонлик фермерлар давлатга 30 минг тоннадан ортиқ дон сотишни режалаштирган.


Маълумот ўрнида, вилоятда 6234 та фермер хўжаликлари ва 21 та ғаллачилик кластерлари томонидан 140 минг гектар майдонга ғалла экиб, 270,2 минг тонна донни давлат ресурсларига сотиш режалаштирилган. Бугунги кунда 174,5 минг тонна (65 фоиз) ғалла давлатга сотилди. Ўримга тушган 3780 та фермерларнинг 776 таси (20 фоиз) шартнома режасини бажарди. Қолганларида ўрим давом этмоқда.

Ўрим-йиғим тадбирларига 392 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари, 1756 та юк ташиш техникалари, 141 дона кўчма устахоналар ва 149 та ёқилғи тарқатиш техникалари жалб қилинган.

Бундан ташқари, тез кунларда Муборак ва Косон туманлари ҳам шартнома режасини бажаришга яқин турибди.


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page