...

...

AGROBLOGER

Тупроқда намликни сақлашда бегона ўтларнинг зарари. Бегона ўтлар тупроқни оздиради ҳамда тупроқдаги намликни парлатиб юборади. Шунинг учун ҳамма ёқда бегона ўтларни қатор ораларида, туп қаторларида ҳамда туп ораларидан йўқ қилиш чораларини кўриш керак.

Токзорларда хомтокнинг аҳамияти. Ҳосилли узумзорларда муҳим ёзги ишларга яшил операция – хомток ва чеканка киради.

Токзорларда ўтказиладиган яшил операциялар тўғри, ўз вақтида ўтказилганда, новдалар нормал ҳолда пишиб етилади, мевалари катталашади, келаси йили учун ҳосил куртаклари шаклланади.

Хомток ўтказиш натижасида қалинлашган новдалар олиб ташланиб, сийраклаштирилади, қуёш нуридан фойдаланиш яхшиланади, қолган ҳосилли новдаларнинг ривожланиши кучаяди. Чеканкани биринчи навбатда кучли ўсадиган тупларда бир вақтда сийраклаштириб, ёнидан чиққан бачки новдалар, қайсики қалинлашиб, ҳаво ва ёруғлик етказмайдиганлари ҳам бир йўла олиб ташланади. Чеканка август ойининг бошида ўтказилади.

Бу тадбирлар ҳаммаси парланиш майдонини қисқартириб, сув сарфини камайтиради ҳамда тупроқдаги намликни 100 м3/га гача иқтисод қилиш имконини яратади.

Тупроқ шароити, боғ ва токзорларнинг ҳолати ер ости сувларининг миқдорини ҳисобга олган ҳолда сувдан тўғри фойдаланиш учун қаттиқ назорат ўрнатиш, оқава сувларни бекорга оқиб кетмаслигига йўл қўймасдан, ички хўжалик ишларида сув оборотини ташкил қилиш зарур.

Асосий вазифа қуриб қолмаслик чорасини кўриш, ўсимликни ўсишдан тўхтатмаслик, мавжуд боғ ва токзорлардан юқори сифатли яхши маҳсулот олиш, сув ва озуқа таркибини таъминлаб сақлаб, келаси йил ҳосили учун пухта замин тайёрлашдир.

Мева-узум ҳосилини кўтариш, маҳсулот ишлаб чиқаришда асосий фактор бу – боғ ва токзорларни тўғри суғоришдир.

Боғ ва токзорларни ҳозирги вақтда асосан ариқлар орқали суғорилади. Ариқлар орқали суғорилганда сувнинг анча қисми парланиш билан йўқолади, бирмунча қўл меҳнати сарфланади, бунда ҳосилли 1 гектар боғда меҳнат сарфи 60 киши соатга етади.

Томчилаб суғоришнинг афзаллиги. Ўзбекистон деҳқончилигида сув ресурсларининг чегараланганлиги ва ўсиб бораётган суғориладиган сувнинг танқислиги боис суғоришнинг самарали ва иқтисодий усулларини қўллаш талаб этилади.

Р.Р.Шредер номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институтининг Самарқанд филиали Ўрта Осиё ирригация илмий текшириш институти билан биргаликда томчилаб суғориш бўйича Жиззах вилоятининг 3омин туманида сув тақчил қиялик ерларда узумнинг “Қора кишмиш”, “Пушти тойфи”, “Қора жанжал” навларидан экиб, 6,5 гектар майдонида тажрибалар ўтказдилар.

Томчилаб суғорилганда ҳосилдорлик 119 ц/га ни, ариқ орқали суғорилганда 89,5 ц/га ни ташкил этди. 3 йил давомида жами ҳосилдорлик томчилаб суғорилганда 357,2 ц/га ни, ариқ олиб суғорилганда 268,4 ц/га ни ташкил этди. Ҳосилдорлик 88 ц/га кам бўлди. Сув иқтисоди 35% ни ташкил этди.

3 йил давомида 1 ц узум маҳсулоти олиш учун ариқ орқали суғорилганга нисбатан меҳнат сарфи 1,4 кам бўлган.

Самарқанд вилоятининг эррозияга молик бўз тупроғида узумзорни томчилаб суғорилганда ҳосил 130 ц/га ни, ариқ олиб суғорилганда 97,8 ц/га ни ташкил қилди ёки 33 ц/га ҳосил кам бўлди. 3 йил давомида жами ҳосил томчилаб суғорилганда 392,5 ц/га, ариқ орқали суғорилганда 293,5 ц/га ни ёки 34% ҳосил кўп бўлди.

Эррозиялик бўз тупроқларда суғориш ҳажми ариқ орқали суғорилганда 3860 м3ни, томчилаб суғорилганда 2770 м3 ташкил қилди ёки 1090 м3/га кам бўлди. Сув иқтисоди 30% ни ташкил этди.

Қиялик тошлоқ тупроқларда ариқлардан суғоришда сув ҳажми 7520 м3/га ни ташкил этди (суғориш ҳажми 580 м3/га) томчилаб суғорилганда 4435 м3/га бўлди. Суғориладиган сув иқтисоди 3085 м3/га ни ташкил этди, ёки 44,7% ни.

Абдуллаев.Р.

@AGROBLOGER канали


Report Page