...

...

@Jizzax

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида уйида гиёҳванд ўсимлик эккан 64 ёшли эркак 10 июнь куни ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан «Қорадори-2021» тезкор тадбири ўтказилган. Унда туманнинг Кўкбулоқ ҚФЙсида яшовчи 64 ёшли эркак уйида кўкнори гиёҳванд ўсимлиги эккани аниқланган. Эркакнинг томорқасидан 51 туп ўсимлик расмийлаштириб олинган.


Эркакдан бу ўсимликларни нима мақсадда эккани сўралганда уларни дори сифатида истеъмол қилишини айтган. Юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page