...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш тобора ривожланиб бормоқда. Бу борада замонавий технологияларни ўзлаштириб, маҳсулот тайёрлашда маҳаллий хом ашёдан самарали фойдаланишни мақсад қилган ишлаб чиқарувчилар сафи кенгайиб боряпти.

Тошкент вилоятидаги “Healing Herbs” МЧЖ корхонасида Ўрта Осиёда ягона бўлган маҳсулот тури, яъни ошқовоқ ва маккажўхоридан табиий шифобахш шарбат ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Ушбу табиий шарбат доривор ҳисобланиб, биринчи навбатда инсон иммунитетини кўтаради, жигар, ошқозон, қон томирларидаги холестерин моддасини ювади ва бошқа бир қатор касалликлар учун шифобахшдир.

Ушбу корхона Хитой технологиялари асосида ташкил этилган бўлиб, 2021 йил декабрь ойида ишга туширилган. Корхона бир кунда 80 минг дона, бир ойда 2,4 млн. дона, бир йилда эса 28,8 млн. дона тайёр табиий шифобахш шарбат ишлаб чиқаради. Бунинг учун 1000 тонна ошқовоқ ва 300 тонна маккажўхори сўтаси талаб этилади.

Ҳозирги кунда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар томонидан 400 гектар майдонда ошқовоқ ва маккажўхори экинлари экилган ва улар ҳосилини мазкур корхонага етказиб бериш режалаштирилган.

Шу билан бирга, корхона ўз маҳсулотларини Туркия ва Россия давлатларига экспорт қилиш учун шартнома имзолаган.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page