...

...

AGROBLOGER

Кеча, 18июнь куни пойтахтимиздаги “MAKRO Riviera”савдо кўнгилочар марказининг  “Savii”дорихоналар тармоғи нуқтасида янгича дизайн ва қадоқдаги “BMB Zaʼfaron” маҳсулотининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ўзига хос ребрендинг тадбирида компания вакиллари, биолог ва фармацевт мутахассислар, санъаткорлар, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди.

Тақдимот давомида заъфарон лойиҳаси ва “BMB Zaʼfaron” маҳсулотининг фойдали жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан республикамизда заъфарон етиштириш лойиҳасига киришилди.

Давлат раҳбарининг 2020 йил 10 апрелдаги «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани мазкур соҳани янада ривожланиши учун катта имкониятлар яратди.

Шу асосда “BMB Trade Group” компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонасининг яқиндан берган кўмаги билан Жиззах вилоятида заъфарон плантацияларини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди.

Бунинг учун заъфарон тугунак пиёзбошлари бевосита Италиядан келтирилди. Етиштириш жараёнлари Пьяченца университети олимлари ва италиялик мутахассисларнинг тўлиқ назорати остида бажарилди.

 Заъфарон ҳосили Европа технологиялари асосида териб олиниб, қуритилди. Парваришлаш жараёнида эса ҳеч қандай кимёвий минерал ўғитлар қўлланилмайди.

Энг асосийси, миллий маҳсулотимиз Европанинг машҳур “Analisi Chimiche Ed Ecologiche Sas” ҳамда “Laboratori di Ricerche Analitiche e Tecnologiche su Alimenti e Ambiente” лабораторияларида икки босқичли текширувлардан ўтказилди ҳамда таҳлил натижаларига кўра олий навли деб тан олинди. Мазкур жиҳатлар мутахассисларнинг компания томонидан тақдим этилаётган заъфарон маҳсулоти Европанинг нозиктаъб истеъмолчилари орасида ўз ўрнига эга бўлиши шубҳасиз деган фикрига сабабчи бўлди.

Шу боис яқинда “BMB TRADE GROUP” ва “OPERA S.R.L” (Италия) компаниялари ўртасида умумий қиймати 3 миллион еврони ташкил этадиган экспорт шартномаси имзоланди. Унга кўра, июль ойининг биринчи ўн кунлигида “BMB Zaʼfaron” бренди остидаги заъфарон маҳсулотини Италияга экспорт қилиш йўлга қўйилади.

Қолаверса, АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси (FDA — Food and Drug Administration) Ўзбекистондан АҚШга “BMB ZA'FARON” бренди остида заъфарон маҳсулотини импорт қилишга рухсат берди.

Қайд этиш жоизки, FDA рўйхатидан ўтиш компанияга Американинг фармацевтика саноатида фаолият олиб бораётган йирик компаниялари билан самарали ҳамкорлик қилиш учун кенг йўл очади. 

Шунингдек, компания ўз маҳсулотларини Европа ва Араб давлатларига экспорт қилиш имконини берувчи сертификатга эга эди.

Бундай саъй-ҳаракатлар ва янги имкониятлар орқали компания нафақат ўзининг, балки бутун Ўзбекистоннинг заъфарон маҳсулоти бўйича экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Бинобарин, истиқболда АҚШ, ЕИ ва Жанубий Корея бозорларига ҳам экспорт қилиш режалаштириляпти.

Бу компаниямиз томонидан Жиззах вилояти Бахмал туманидаги плантацияларда етиштирилиб, қадоқланаётган олий сифатли ва юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп маҳсулотни хорижга сотиш географияси тобора кенгайиб бораётганини ҳам англатади.

Маълумот учун: заъфарон қимматбаҳо доривор ўсимлик ва зиравор сифатида жаҳон тиббиёти ва халқ табобатида, озиқ-овқат ва косметика саноати, пазандачиликда кенг қўлланилади.

Заъфароннинг шифобахш хусусиятлари ҳақида бу ҳақда буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ҳам ўзининг «Тиб қонунлари» асарида ҳам тўхталиб ўтган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “BMB Zaʼfaron” маҳсулоти қуйидаги фойдали хусусиятларга эга:

* Қон айланиши, мия фаолияти ва хотирани яхшилайди;

* Aсаб тизими функцияларини тиклайди, уйқусизлик ва депрессияда ёрдам беради;

* Ҳужайралар аномал бўлинишини ва саратон касаллигининг олдини олади;

* Буйраклар, жигар ва ошқозон-ичак трактининг фаолиятини нормаллаштиради;

* Юқумли ва нафас олиш йўллари касалликларда (шу жумладан, Covid-19) иммуномодулятор таъсирига эга;

* Организмни ёшартиради, қариш аломатларини камайтиради.


AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page