...

...

AGROBLOGER

Ҳозирда иссиқхоналарни зарарсизлантириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилмоқда: Намлаш, Газлаш ва Аэрозол сепиш усуллари

Экин экиладиган биноларни намлаш усули билан зарарсизлантиришда формалиннинг 2 %ли эритмаси метефос, рогор, трихлорметафос-3, карбофос, келтан ва шу каби препаратларнинг бирортаси билан қўшиб пуркалади. Бу моддалар билан намланган сатҳдаги зараркунандалар қириб ташланади. 

Иссиқхоналарга намлаш усули билан 2 марта дори пуркалади: 1-марта, сўнгги ҳосил йиғиб-териб олиниши биланоқ. 2-марта эса, зарарсизлантирилган қолдиқлар ташқарига чиқариб ташлангандан кейин. 

Препарат сепилаётган вақтда иссиқхонадаги ҳароратни 15°C дан паст бўлмаган ҳолатда сақлаш тавсия этилади.

Зараркунандаларга қарши қўлланиладиган газли дезинфекция — олтингугурт шашкаларини намлашдан ҳосил бўлган олтингугурт (50г/1 кв.м) ёки олтингугуртни дудлаш (100г/1кв.м) йўли билан ўтказилади. 

Дезинфекция олдидан иссиқхонанинг эшик ва дераза кесакиларидаги барча тешиклар, ёриқлар лой билан беркитилади. Дори сепилган хона 1-2 кун давомида берк туради. Шундан сўнг бино ичи яхшилаб шамоллатилади.

Кейинги пайтларда иссиқхоналарни қишлаб қолувчи зараркунандалардан тозалашда аерозол пуркалмоқда. 

Ўсимлик қолдиқларини йиғиштириб олишдан олдин зараркунандаларни қириб ташлаш учун ҳар куб.м майдонга 15-20 мл миқдорда техник келтаннинг дизел ёнилғисидан, 2 %ли эритмасидан ҳамда соф формалин эритмасидан фойдаланилади. 

Иссиқхоналарни зарарсизлантиришда қўлланилаётган аерозол усулининг афзаллиги — зараркунандалар қишловга кетишидан аввал заҳарли туманда ҳалок бўлади. АГ-УД-2, АГ-Л-6 типидаги аерозол генераторлар кимёвий моддаларнинг консентрат мойли эритмаларини сунъий туманга айлантиради.

Бу туман иссиқхонани тўлдириб, ўсимлик баргларига ёпишади, девор ёриқларига кириб боради ва зараркунандаларни ҳалок қилади.


ИССИҚХОНАЛАРНИ ЭКИШДАН ОЛДИН ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИШ

Бунинг учун қуйидаги пестицидлар ва уларнинг қоришмалари тайёрланади: 1).1,2 фоизли формалин + 0,3 фоизли Кельтан (ёки 0,2 фоизли Акрекс) + 0,5 фоизли Карбофос (100 л сувга - 200 мл+500 мл);

2).3,2 фоиз­ли формалин + 0,3 фоизли Рогор (100 л сувга – 200 мл + 300 мл). Тайёрланган суюқ эритмани 1 м2 жойга сепиш меъёри – 0,3-0,4 л.

3).Бундан ташқари олтингугурт ёки тамаки шашкалари билан дудлатилиш ҳам юқори самара беради.

Юртимиз шароитида тупроқни зарарсизлантиришнинг самарали усули – иссиқхоналарни ёз фаслида қиздиришдан иборат. Бунинг учун иссиқхона тупроғи 28-30 см чуқурликда 2-3 марта ҳайдалади. Июль-август ойлари мобайнида тупроқ яхши қизийди, чунки бу пайтда ҳайдов қатламидаги ҳарорат 70 даража ҳароратгача кўтарилади ва қисман стерилизацияланади (микроблардан ҳоли бўлади).


AGROBLOGER канали

Report Page