...

...

AGROBLOGER

Калий мевалар ранг олиши, қишга чидамлилиги, дарахтларнинг ривожланиши ва касалликларга чидамлилигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

1. Одатда дастлаб ёши катта баргларда намоён бўлади.

2. Барглар чегарасидан марказига қараб япроқ томирлари сиёҳранг тус олади.

4. Япроқ томирлари атрофида некротик (яра) доғлар пайдо бўлади ва барглар тўкилиши мумкин.

Мевалар бир маромда пишмайди, сифати ва рангги пасаяди.


Калийнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Куртак ёриш ва гуллашнинг бошланишида ўсимликларнинг янги куртакларини кучли равишда эрта ривожланишига ёрдам беради ва дарахт ҳосилдорлигини оширади.

Мева шаклланишидан то улар 30 мм бўлгунича мева бузилишини камайтиради. Мева ривожланиши ва унинг етилишида кальций миқдори билан мутаносиб равишда солинганида меваларни қуёш уриш ва бузилиш даражасини камайтиради ва мева оғирлигини оширади. Ҳосил йиғим-теримидан сўнг, кейинги йил эрта ривожланиши учун заҳирани орттиради. 

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

· кимёвий препаратлар нотўғри сепилса барглар сарғаяди, уларнинг юзаси чегараси ва япроқ томирлари атрофи жигарранглашади;

· триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, амитрол каби гербицидлардан (ёввойи ўтларга қарши сепилувчи кимёвий препарат) нотўғри фойдаланиш ҳам шундай ҳолатларга сабаб бўлади.

Касалликлар таъсири:

· антракноз,

· зараркунанда ҳашаротлар,

Механик зарар таъсири:

· азотнинг қумлоқ ёки таркибида кам миқдорда органик моддалар мавжуд тупроқларда сингиб кетиши;

· сув кўлмак бўлиб қолувчи тупроқ шароитлари;

· қуруқ тупроқ шароитлари;

· тупроқнинг зичлашиб кетиши;

· калий етишмовчилиги аниқланган тупроқларда калций, магний, тузлар, азот ёки фосфор миқдори юқори бўлса дарахтларнинг калий ўзлаштириш имконияти сустлашади.

Об-ҳаво таъсири:

· баҳорда дарахтлар жадал ривожланаётган вақтда ҳарорат юқори бўлиб, қаттиқ шамол бўлиши.


@AGROBLOGER канали


Report Page