...

...

AGROBLOGER

Ёзнинг иссиқ кунларида иссиқхона ички ҳароратини созлаб бўлмайди. Қуёш радиацияси кучли бўлганлиги учун кўчатларни тарқатиб жойлаштиришга зарурат қолмайди.

Ҳароратнинг юқори ва ёруғлик етарли бўлиши кўчатлар ривожланишига сезиларли даражада таъсир этиб, кўчатларнинг етилиш муддати 30-40 кун давом этишини сақлаб қолади. Юқори ҳарорат таъсирида тупроқдан сувни буғланиши, ўсимликнинг транспирацияси кучаяди.

Бу тез-тез ва катта меъёрда суғоришларни қўллашни тақозо этади. Тупроқ таркибида намликни кўп бўлиши кўчатларни қорасон касаллиги билан зарарланишини кучайтиради.

Шу сабабли помидор кўчатини кузги-қишки мавсум учун тупроқ, инвентар, идишлар синчковлик билан зарарсизлантирилиши, шунингдек, ўсимликларни шу касаллик билан зарарланиши мунтазам равишда кузатиб турилиши зарур. 

Касаллик белгилари пайдо бўлса калий перманганат (марганцовка)ни 1-1,3г ини 10 л сувга аралаштирилиб, кўчатлар суғорилиши керак. Бундан ташқари фунгицид ва стимуляторлик хусусиятлари билан ўта самарали бўлган "Плантастим" фунгостимулятори билан суғориб борилиши кўчатларни илдиз чиришидан сақлайди ва уларни кучли ривожлантиради.

Кузги-қишки мавсум учун помидор кўчати тайёрлашнинг муҳим хусусиятларидан бири, кўчатларни вирус ташувчи ҳашаротлардан ҳимоя қилишдир. Июл-август ойларида томатдош экинларни зарарлайдиган вирус ташувчи шира ва оққанот учишлари жадаллашиши кузатилади.

Шу муносабат билан помидор кўчати тувакчалар жойлаштириладиган эгатлар устига катта ҳажмли тоннел қурилиб, қалин тўр ёки дока билан қопланади.

Шу сабабли кўчат етиштириладиган иссиқхона ёки кўчат етиштириладиган бўлим яқинида очиқ майдонда картошка ёки бошқа сабзавотларни етиштириш ярамайди.


AGROBLOGER канали

Report Page