...

...

@Jizzax

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 18:20 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлининг 40-километрида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Э.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Д.Э. бошқарувида бўлган “SHACMAN” русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.



Натижада, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси Э.Қ. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 1987 йилда туғилган Д.Н. турли тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчилари, 2010 йилда туғилган А.С. ва 1994 йилда туғилган А.А.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.


Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Report Page