...

...

AGROBLOGER

Калий хлорид – минерал ўғитлардан бири бўлиб, уни мустақил ҳолда ёки фосфор, азотли озиқлантиргичлар билан биргаликда қўллаш мумкин. Ушбу ўғит тури нафақат сабзавотлар, балки хонаки гуллар учун ҳам фойдалидир. Калий хлоридни қўллаш натижасида ўсимликлар ҳарорат ўзгаришига чидамлироқ, йирик мевали ва шох-шаббалари қалин бўлиб етилади.

Калий хлорид ўсимликларга ҳар тарафлама таъсир кўрсатади:

  • Сабзавотларнинг илдизларини зараркунандалардан ҳимоялаб, ўсишига ва мустаҳкамланишига яхши таъсир кўрсатади. Бу эса ўсимликларнинг озиқланишини яхшилайди, уларнинг қишги совуқлар ва ёзги иссиқларга бардошлилигини оширади;
  • Новдаларнинг пайдо бўлиши ва ўсишини тезлаштиради, ўз навбатида ҳосилдорликни оширади;
  • Сабзавотларда ширинлик ва “гўштдорлик” ҳусусиятларини ошириб, харидоргирлигини таъминлайди.

Ҳулоса қилиб айтганда калий хлорид ўғитларини қўллаш, деҳқон хўжалигининг даромадини оширувчи омиллардан бири ҳисобланади.

Калийли ўғитлар тупроққа асосан куз ойларида, ерларни шудгорлаш палласида қўшилади. Шудгорлаш натижасида тупроқ ёввойи ўсимликлардан тозаланиб, қишга тайёрланади. Қишги ойларда хлорли ва ноорганик ўғитлар ёмғир ва қор суви билан ювилиб кетади. Баҳорда уларнинг ўсимликларга таъсири минимал даражада бўлади. Калий эса тупроққа яхши сингиб, юқори қатламда қолади. Иккиламчи калийли ўғитлаш баҳорда вегетация даврида қўшимча озуқа сифатида амалга оширилади.

Калий хлорид ўғитлари сувда яхши эрувчи майда кукун (порошок) кўринишида сотилади. Оқ, кулранг ва пушти калийнинг таъсир кучи унинг қайси кўринишда сотилишидан қатъий назар бир хил бўлади. 30 г кукунни 10 литр сувга солиб, обдон аралаштирилади. Сўнгра тайёр бўлган аралашма ағдарилган ерга қуйилади.

Ўсимликларнинг калийга бўлган талаби турли хил бўлганлиги учун, калий хлоридли суюқлик турлича миқдорда солинади:

  • Картошка – йилига бир марта кузда 10 кв.метр майдонга 100 гр. миқдорида солинади;
  • Помидорлар ҳам картошка каби озиқлантириши мумкин, лекин баҳорда қўшимча калий сульфат билан озиқлантириш мақсадга мувофиқ;
  • Бодринг кўчатлари остига 500 мл. миқдорда суюқлик солинади (иссиқхона кўчатлари учун 2 марта; очиқ майдонда етиштириш учун 3-5 марта озиқлантирилади);
  • Мевали дарахтлар (олма, нок, олхўри ва бошқалар) ҳосил етилиши олдидан 150 гр. дан калий ўғитлари билан тўйинтирилади.


AGROBLOGER канали

agronet.uz

Report Page