...

...

FERMER

Жорий йилда Самарқанд вилоятидаги мавжуд 23 та кластер корхоналари ва 4 минг 526 та фермер хўжаликлари томонидан 94 минг гектардан ортиқ ер майдонида бошоқли дон етиштирилди.

Эндиги асосий вазифа етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиб, дон қабул қилиш масканларига етказишдан иборат. Айни кунларда ҳосилни ўз вақтида ўриб-йиғиб олиш мақсадида бор имкониятлар ишга солинмоқда. «Ўздонмаҳсулот» акционерлик компанияси тизимидаги 6 та дон корхоналари ва 15 та дон қабул қилиш шохобчалари томонидан сифатли дон маҳсулотлари қабул қилиняпти. Улар томонидан 264 минг 725 тонна, шундан 235 минг 325 тонна товар дон, 29 минг 400 тонна уруғлик донни ўз вақтида ва сифатли қабул қилиш режалаштирилган.

Ўрим-йиғим ишларида эса 254 дона ғалла ўриш комбайнларидан унумли фойдаланилмоқда.

— Ўриб олинган ғаллани ўз вақтида дон қабул қилиш масканларига етказиш учун ҳар бир комбайнга 5 тадан юк ташиш машиналари бириктирилди, — дейди «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори Шахриддин Бутунов. — Уларнинг иш унумдорлигини ошириш мақсадида даланинг ўзида сифатли сервиз хизмати кўрсатилмоқда. Ёқилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз етказиб бериляпти. Ушбу тадбирлар натижасида ҳар бир ғалла ўриш комбайнлари билан бир кунда 15-20 гектардан ортиқ ер майдонидаги ғалла ўриб-йиғиб олинмоқда.

Жорий йилдан бошлаб кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан 51 минг 585 тонна буғдой вақтинчалик сақлаш учун қабул масканларига жойлаштирилади. Келгусида кластер корхоналари ҳамда фермерлар томонидан мазкур буғдой биржа савдолари орқали сотувга чиқарилади.

Таҳлилларга кўра, вилоятнинг Нарпай, Пахтачи, Каттақўрғон ҳамда Иштихон туманларида ғалладан ҳар йилгидан кўра мўл ҳосил етиштирилди. Ғалла парваришида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилганлиги боис гектаридан 65-70 центнердан ошириб ҳосил йиғиштириб олинмоқда.


Абдулазиз Йўлдошев, xs.uz

FERMER канали

Report Page