...

...

AGROBLOGER

1-босқич: ўлчам ва моделни танлаш

Иссиқхона ўлчами уни қуриш учун мавжуд маблағдан келиб чиққан ҳолда танланади. Тавсия қилинадиган ўлчамга кўра, рентабеллик, қурилишга кетадиган харажат ва физик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, унинг кенглиги 12 м дан ортмаслиги ва 6 метрдан кам бўлмаслиги зарур. Ўлчовни танлашда шуни эсдан чиқармангки, кенглиги 12 м дан ортиқ иссиқхоналар ҳар бир квадрат метр учун кўтариб турувчи равоқ юк кўтаришини мустаҳкамловчи тиргак қўйишни талаб этади. Шу сабабли, мана шуларни ҳисобга олган ҳолда энг мақбул ўлчамни танлаш керак бўлади. Равоқлар ёғоч ёки металладан бўлиб горизонтал қўйилган устун мустахкамлгига қараб тиргак орасидаги масофа танланади.

2-босқич: ҳудудни танлаш

Ўлчамни танлаб бўлгандан сўнг ҚИЭСИ ни қуриладиган жой ҳақида ўйлаб кўриш зарур. Бунинг учун сизот сувлари камида 3.5-4 м ёки ундан чуқурооқ бўлган ер танлаш керак бўлади. Сизот сувларининг яқин бўлиши иссиқхона ичида ҳосил бўладиган юқори намлик сабабли ўсимликлар ўстиришни қийинлаштиради. Бунинг иккита йўли бор. Тепалик шаклидаги ер майдонларида иссиқхона учун керакли ўлчамларда чуқур қазиш мумкин. Бундай усул девор қуришга кетадиган ҳаражатни тежаш имконини беради. Иккинчи усул бу ер сатхини кўтариш орқали сизот сувларини сатхини чуқурлигини оширишдир ёки зовур орқали сизот сувлари сатхини камайтиришдир. Майдонни танлаш учун компасдан фойдаланилади. Ўлчов тасмаси ва гўния ёрдамида иссиқхонанинг бурчаклари танланади. Иссиқхона қуриш учун жой танлашда иссиқхона ичидаги юқори намликни олдини олишда ер ости (сизот) сувларнинг чуқурлигига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ушбу турдаги иссиқхоналар учун 3 м дан яқин сизот сувларининг бўлиши ярамайди. Сизот сувлари бўйича маълумотларни гидрогеологомелиорация экспедицияларидан билиш мумкин. Компассдаги N белгиси шимолни S белгиси жанубни билдиради. Иссиқхонани худудида компассни текис ёғочга ёки столга қўйиб бурчаклар аниқланади. Компасс остидаги жой текислигини шайтон невелир ёрдамида аниқлаб олиш мумкин.


AGROBLOGER канали

dehqon.uz

Report Page