Болаларга маънавият зиёси улашиб

Болаларга маънавият зиёси улашиб

Фарг.Тум.Маънавият

Фарғона тумани "Чимён" болалар оромгоҳида дам олувчи болалар учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона тумани бўлинмаси томонидан марказнинг Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир ташкилланди.

Тадбирга ташриф буюрган Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбар ходимлари томонидан дам олувчи болалар ўртасида викториналар, шеър айтишлар ўтказилиб китоблар билан тақдирландилар. Шунингдек, оромгоҳ тарбиячи мураббийлари томонидан қиинган чиқишлар учун ҳам китоблар совға қилинди.

Бундан ташқари тадбирда тумандаги мактабларда фаолият олиб бораётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан ижодкор истеъдодли ўқувчиларнинг ижод намуналари намойиш этилди.


Report Page