🔥

🔥

🌐OLTIARIQ_TV

ОЛТИАРИҚДА ЯНА ЗЎР БАЙРАМ

Ўйинни футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. Илк дақиқадан ҳужумга зўр берган футболчиларимиз 5-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Акмал Холматовнинг зарбаси анча хавфли кўриниш олди. Орадан бироз ўтиб, вакилларимизда яна бир қулай имконият бўлди. Бироқ ундан ҳам фойдалана олмадик. 20-дақиқада Акмал Холматовда яхши имконият юзага келди. У рақиб ҳимоячисини алдаб ўта олмади. Акс ҳолда ҳисобни очиши мумкин эди. 37-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Жарима тўпини Собир Ҳамидов аъло даражада ижро этиб, дарвозамизни ишғол этди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Илҳом Алибоев ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 53-дақиқада Акмал Холматов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 58-дақиқада Акмал Холматовнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Саид Абдужабборов рақиб дарвозасини учинчи марта аниқ нишонга олди. 70-дақиқада жарима тўпидан кейин Акмал Холматов ҳисобни йириклаштирди. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар пенальтидан ҳисобни бироз қисқартиришди.

Қолган дақиқаларда вакилларимиз бир қатор имкониятга эга бўлишларига қарамай, ўйинда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа жамоамиз навбатдаги ғалабани тақдим этиб, Олтиариққа яна бир байрам олиб келишди. 

Про-лига 

14-тур

"Ифтихор" - "Хотира-79" - 4:2 (1:1)

Ҳакамлар: Жасур Мухтаров, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев. 

Назоратчи – Вилоят Наджафалиев. 

Комиссар – Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Голлар: Илҳом Алибоев - 45, Акмал Холматов - 53, 70, Саид Абдужабборов - 58. - Собир Ҳамидов - 37, Бобур Мамажонов - 89 (пен).

"Ифтихор": Илҳом Жуманов, Муҳаммадзоир Турсунов, Акмал Холматов, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Умид Матмусаев, Муҳиддин Юсупов, Шуҳрат Ўринбоев, Нодир Йўлдашев, Ориф Мамажонов, Илҳом Алибоев, Саид Абдужабборов.   

Захира: Хуршид Муҳаммадов, Оятулло Муҳиддинов, Билол Абдунабиев, Пўлат Шарипов, Асад Комилов, Аббос Носиров, Жавоҳир Қурбоналиев.                                                     

"Хотира-79": Муҳамадали Ашуров, Маҳмуд Нажмиддинов, Искандар Сидиқжонов, Бахтиёр Қосимов, Собир Ҳамидов, Санжар Тошпўлатов, Илёс Садриддинов, Ботир Тўрабоев, Бобур Мамажонов, Ёдгор Назаров, Фозил Деҳқонов.

Захира: Азиз Жўрабоев, Хумоюн Фахриддинов, Сунатилло Рустамов, Соҳиб Абдуллаев, Акбаршо Рашидхонов, Омад Тоштемиров.

Report Page