...

...

AGROBLOGER

Магний (Mg) элементи хлорофил (фотосинтез жараёнига ёрдам берувчи яшил пигмент), шакар ва ёғлар ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Магний хлорофил ҳужайраларининг бир қисмини ташкил қилади, ва магний етишмовчилигига учраган дарахтларнинг ёши катта баргларининг ранги оч бўлади. Ўсимликлардаги магнийга бўлган талабини аниқлашнинг энг самарали йўли бу баргларни лабаратория текширувидан ўтказишдир.

Магний етишмовчилигини аниқлаш:

·        Магний ўсимлик танасида ҳаракатчан бўлиб доим янги ривожланиб бораётган ҳужайраларга кўчганлиги сабабли, етишмовчилик дастлаб ёши катта баргларда кузатилади.


  Япроқлар томирлари атрофи сариқ тус олади, томирларнинг ўзи эса яшил рангда қолади.

·        Етишмовчилик юқори бўлган ҳолларда япроқ чегаралари буришади.

·        Баргларда некротик доғлар юзага келишни бошлагандан сўнг бир оз ўтиб улар тўкила бошлайди.

·        Агар етишмовчилик узоқ давом этса шохлар учида фақатгина бир нечта сариқ барглар қолади ҳолос.

·        Мевалар муддатидан олдин пишади, ранги ёрқин бўлади ва тўкила бошлайди.

·        Мева куртакларнинг ҳосил бўлиши камаяди.

1-расм. Магний етишмовчилигининг уч босқичи


Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

·        Баъзи бир пестицидларни сепиш оқибатида барглар сарғиш тус олиб, япроқ чегаралари ва томирлари атрофи жигарранглашади;

·        триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, паракуат, флуазифоп-бутил, оксадиазон каби гербицидлар таъсири билан.

Механик таъсирлар:

·        Дарахт пўстлоғига етказилган зарарлар;

·        томирга етказилган сабаб туфайли баргларнинг буришиши.

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

·        Тупроқда калий миқдори кўпайса, дарахтнинг магнийни ўзлаштириш имконияти пасаяди;

·        илдиз ривожланишини чекловчи нам, қуруқ ёки совуқ тупроқ шароитлари магний миқдори камайишига сабаб бўлади;

·        тупроқда бор элементининг нормадан ортиқ бўлиши ҳам япроқлар чегаралари ва томирлари атрофини куйдиради.

Кузатиш

Магний етишмовчилиги белгилари мавсум охирида ва намгарчилик юқори бўлган йиллар кўпроқ намоён бўлади.


@AGROBLOGER канали

mevazor.uz



Report Page