...

...



Бошқача айтганда баланд бўйли помидор дурагай ва навлари бўлиб асосий пояси вертикал ўсиб боради. Индетерминант навларда гуллаш одатда 9-12 баргларни чиқаргандан сўнг рўй беради ва гулбандлари ҳар 3 та баргдан сўнг жойлашади. Бундай навлар асосан иситиладиган иссиқхоналарда ва иссиқ ўлкалар иқлимига мос келади ва махсус агротехник ишларни талаб қилади.

Бу навларнинг афзаллиги шундаки, помидорлар бўйи жуда баланд бўлади. Ҳаво айланишини яхши таъминланса, ҳосил гулбандлари сони кўпайиши учун қулай шароит яратилади. Кичик майдондан катта миқдорда ҳосил олиш мумкин. 1м2 майдондан 16 кг гача помидор ҳосили олиш мумкин. Бундай навли ўсимликлар касалликларга анча чидамли ва ҳосил бериш даври детерминант навларга нисбатан анча узоқ бўлади.


1. Супердетерминантлилар — асосий поясида 2-3 тўп гулларни ҳосил  қилганидан сўнг ўсишдан тўхтайди. Биринчи тўп гули 6-7 баргдан сўнг, қолганлари эса 1-2 баргдан кейин ёки устма-уст ҳосил бўлади. 

2. Детерминантлилар — 4-6 гулшода ҳосил қилганидан кейин ўсишини чеклайди. Биринчи гулшода 8-9 баргдан сўнг, кейингилари 1-2 барг пайдо бўлгандан сўнг ҳосил бўлади. Ўсимликлари супердетерминантлиларга нисбатан баланд бўйҳ, шу сабабҳ уларга шакл бериш ўнғай. Маҳалҳй «Субҳидам» ва «Гулқанд» иссиқхона навлари бу гуруҳга мансубдир. 


3. Яримдетерминантлилар — бош пояси ўсишини 7-8 гулшода ҳосил қилинганидан сўнг чеклайдилар. Биринчи тўп гуллари 9-11 баргдан кейин, навбатдагилари эса 2-3 барг ҳосил бўлганидан сўнг пайдо бўлади. Ўсимликлари бўйчанглиги жиҳатидан индетерминантҳлардан кам фарқ қилади. Уларга Россиянинг туманлаштирилган Гамаюн нави мансуб. 


Помидорни индетерминант навлар бош пояси сурункаҳ ва чегараланмаган ҳолда ўсиб, баландҳги 1,5-5 м гача бўлган бақуват туп ҳосил қилади. Уларни бутун ўсув даври мобайнида гуллаши ва мева бериш, уларни ажраҳб турадиган хусусияти ҳисобланади. Одатда булар ўртаги кечки ва кечпишар навлардир. 

Уларни алзаллиги юқори ва бир текис ҳосил бериши, осонлик билан бир пояҳ шакл бериш мумкинлигидадир. Индетерминант навлар орасидан тезпишарҳги ва қандай мақсадда фойдаланишига кўра фарқланувчи бир неча гуруҳларни ажратиб олиш мумкин. Индертерминант навлар қаторига маҳалҳй Ава-Мария иссиқхона нави ҳам киради. 

Ўзбекистонда туманлаштирилган чет эл иссиқхона дурагайларининг кўпчилиги индетерминантдир. Помидорнинг детерминант навларида 3-5 дона гулшода ҳосил қилганидан ва поясининг учида сўнгги гулшода шакллантирганидан сўнг бош пояси ўсишдан тўхтайди. Детерминант навлар туплари кичик ёки ўрта бўйҳ (40-80 см) бўлади. Бу навлар нисбатан тезпишар, бир текисда ҳосил бериши билан ажраҳб туради. 

Детерминант дурагайлар бир қатор алзалликларга эга, хусусан қисқа айланишда. Биринчидан, биринчи тўп гулларнинг ўсимликни пастки қисмида ҳосил бўҳши сабабҳ биологик жиҳатидан (ниҳоллар ҳосил бўлганидан биринчи мевасини пишгунига кетган кун) тезпишар бўлишлиги, шунингдек, пояларда гул шингилларини зич жойлашиши туфайли (ҳосил бериш даврининг биринчи ойида) хўжалик жиҳатидан аҳамиятлидир. Иккинчидан, поя узунҳги бирлигида 2-3 баробарга кўп тўп гуллари ҳосил қилиши, шунингдек, озиқага бой фонда жуда кам ғовлаши туфайли иссиқхона ҳажмидан самарали фойдаланишга  имкон беради. Булардан ташқарилар, ноқулай шароит ва касалликларга  чидамлидир. Детерминант навлари ва дурагайларининг популяциялари ҳосилни шакллантириш ва меваларини ўлчами бўйича бир текис эмаслиги, уларни камчилиги ҳисобланади. 

Помидорни индетерминант ва яриминдетерминант навлари асосан иссиқхоналарда ўстирилади, детерминант навлари эса одатда плёнкали қопламалар ости-да етиштирилади.


Барча айланишлар учун нав ва дурагайларнинг касалликка чидамлилиги муҳим белги ҳисобланади. Жаҳон сабзавотчиҳги амаҳётида дурагайларни касалликка чидамлилигини қуйидаги индекслар билан белгилаш қабул қилинган: 

Tm — тамаки мозаика вируси (TMV)

S — ( S2, S3 ) — баргларнинг қўнғир доғланиши (рақамлар қўзғатувчининг ирқий тартибини билдиради)

N — нематода

B — бактериал сўлиш

ва шу кабилар...


Уруғчилик фирмалари қадоқларда дурагай уруғ номидан олдин F1 белгисини қўяди, бу дурагайни биринчи авлодга мансуб эканлигини билдиради, сўнг дурагай қайси касалликларга чидамли бўлса юқорида кўрсатилган индекслар кўрсатилади.

Дурагайларни танлашда хўжаликда энг кўп тарқалган касалликларга чидамлилиги бўйича ажраб турадиган дурагайларга кўпроқ эътибор бериш керак. 

Нав ва дурагайларни танлашда уларнинг серҳосиллиги, тезпишарлиги,  касалликка чидамлилиги, мевасининг сифати каби кўрсаткичлардан  ташқари бошқа хусусиятлари ҳам ҳисобга олиниши керак. Масалан, меваси кузги-қишки айланишда мевалари секин-аста пишиб етиладиган хусусиятларга эга бўлган нав ва дурагайлар кўпроқ қизиқтиради, бу терим сонини камайтиришга, ташишни яхшилашга ва меваларни 1,5 ойгача сифатларини сақлаб туришга имконият беради. 

Помидор нав ва дурагайлари гулшодаларини қисқа, ингичка, синмайдиган бандли хусусиятига эга бўлиши хўжаликни катта эътиборига сазовор бўлади. Бунда гулшодаларни каноп ип билан боғлаш ёки махсус пластик тутқичлардан (клипслардан) фойдаланишга зарурият қолмайди.








Report Page