Фарғона туманида "Реабилитация ва мослашув маркази"

Фарғона туманида "Реабилитация ва мослашув маркази"


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон Қарорига асосан, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази негизида Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари ташкил этилган эди.  

Фарғона тумани Чимён қишлоғида ҳам 2022 йил 10 июн куни "Реабилитация ва мослашув маркази" ўз фаолиятини бошлади.

Туман хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси в.б. Ф.Омонова -ушбу марказда ҳар куни хотин-қизларнинг турли масалалар бўйича мурожаатлари қабул қилинади ва ечими топиб муаммолари хал қилинишини билдирди.

Марказларнинг асосий вазифалари тайзиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқа кўплаб мақсадларни ўз ичига олади.

Шунингдек, марказга ёрдам сўраб мурожаат қилганларни салбий ахборотлари, психологик ва жисмоний таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида жабрланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилинмайди».

Бундан ташқари, Марказда “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" фаолиятини ташкил қилиш, ўқув машғулотларини ўтказишга ҳам шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, ушбу марказда фақат аёлларнинг муаммоларигина эмас балки уларни касб-хунарга ўқитиш, аёлларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тадбиркорликга ўқитиш ҳам йўлга қўйилди ва зарур шароитлар билан таъминланди.

 Реабилитация марказининг осчилишаг Маънавитя ва маърифат маркази туман бўлинмаси яқиндан кўмак берди.


Report Page