...

...

FERMER

Бу йил Европада буғдой етиштириш ҳажми пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.

Европа Иттифоқидаги ёмон ҳосил ғалла бозорларига босимни янада кучайтириши мумкин. Энди Франция буғдой ишлаб чиқаришнинг 5 фоиздан кўпроқ пасайишини прогноз қилмоқда.

Европа савдо ассоциацияси Coceral аввалроқ Европа Иттифоқи бўйлаб дон етиштириш 2021 йилдан 1,4 фоизга камайишини прогноз қилган эди.

Франция Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат Европа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб 18 фоизини ташкил қилади. У дунёда буғдой етиштириш бўйича Хитой, Ҳиндистон, Россия ва АҚШдан кейин бешинчи ўринда, шунингдек, буғдой экспорти бўйича тўртинчи ўринда туради.

Мамлакат Фермерлар миллий уюшмаси маълумотларига кўра, қуруқ об-ҳаводан ташқари, яқинда содир бўлган кучли бўронлар бутун мамлакат бўйлаб қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, буғдой, мева ва узумзорларга зарар етказган.

Европа Иттифоқи бу йил ўтган йилга нисбатан 5 фоизга камроқ буғдой ишлаб чиқаришини кутаётганини айтди.

Мутахассисларга кўра, ўта иссиқ ҳаво — симобнинг мавсумий ўртача кўрсаткичлардан анча юқори кўтарилиши Европадаги барча бошоқли экинлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Глобал озиқ-овқат ҳисоботида маккажўхори, буғдой ва бошқа дон каби экинларни ўз ичига олган дон ишлаб чиқариш 2022 йилда 2,78 млрд метрик тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 16 млн метрик тоннага камайган. Нисбатан кичик ҳажм бўлса-да, бу тўрт йил ичида биринчи пасайиш ҳисобланади.


FERMER канали

daryo.uz

Report Page