...

...

@Jizzax

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бир оз тезлашган. Бунга озиқ-овқат товарлари гуруҳида нархлар ўсишининг апрелдаги 13,6 фоиздан 14,4 фоизгача тезлашиши инфляцияни оширувчи асосий омиллардан бўлган. Мазкур гуруҳдаги товарлар нархлари ўзгаришига жаҳон бозорида ўсимлик ёғи, шакар ва гўшт маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлган. Шунингдек, қиш-баҳор мавсумида кузатилган ўзгарувчан об-ҳаво шароитларида мева ва сабзавотлар ҳосилининг кечикиши ҳамда аввалги йилларга нисбатан кам бўлиши кутилаётгани таъсир кўрсатган.


Марказий банк келгусида гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархи ошиши хатари мавжудлигини келтириб, бунинг сабаби сифатида об-ҳавони келтирган.


Йил бошидан бери кузатилаётган ўзгарувчан об-ҳаво шароитлари (дала ва яйловларда сув ресурсларининг камлиги) чорва озуқаси нархларига ва такрорий сабзавот экинларини экиш жараёнига таъсир кўрсатиб, гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархларига оширувчи босим кўрсатиши мумкин.

Report Page